RU

Последние новости

08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  1 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  1 07:53Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"  0 03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  17 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  27 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  32 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  71 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  15 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  4 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  9 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0

Бугун ЕЧЛ ва Европа лигаси чорак финалига қуръа ташланади Новости

Бугун ЕЧЛ ва Европа лигаси чорак финалига қуръа ташланади

Бугун Ньондаги УЕФА штаб-квартирасида Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигаси чорак финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.


ЕЧЛ 1/4 финалига йўл олган жамоалар билан танишиб олинг:
"Бавария" (Германия),
"Боруссия" (Дортмунд, Германия),
"Атлетико" (Испания),
"Барселона" (Испания),
"Реал" (Мадрид, Испания),
"Пари Сен-Жермен" (Франция),
"Манчестер Юнайтед" (Англия),
"Челси" (Англия) .

Чорак финалда саватчалар бўлмайди, яъни исталган жамоа исталган жамоага қарши тушиб қолиши мумкин. Чемпионлар лигасига қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.

Чорак финалнинг биринчи ўйинлари 1-2 апрель кунлари, жавоб баҳслари эса 8-9 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг бу йилги финали 24 май куни Лиссабондаги "Эштадиу ду Бенфика" стадионида бўлиб ўтади.





Тошкент вақти билан соат 17:00да эса Европа лигасининг чорак финалига қуръа ташлаш маросими бошланади.

1/4 финалига йўл олган жамоалар:
"Бенфика" (Португалия),
"Порту" (Португалия),
"Ювентус" (Италия),
"Валенсия" (Испания),
"Севилья" (Испания),
"Лион" (Франция),
"Базель" (Швейцария),
"АЗ Алкмаар" (Голландия).

Чорак финалда саватчалар бўлмайди, яъни исталган жамоа исталган жамоага қарши тушиб қолиши мумкин. Европа лигасига қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.

Чорак финалнинг биринчи ўйинлари 3 апрель кунлари, жавоб баҳслари эса 10 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг бу йилги финали 14 май куни Туриндаги "Ювентус" стадионида бўлиб ўтади.


Сайтимиз орқали иккала қуръа ташлаш маросимини матнли трансляция қиламиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика