RU

Последние новости

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  1 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  3 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

Бугун Дублинда Евро-2020 саралаш турнирига қуръа ташланади Новости

Бугун Дублинда Евро-2020 саралаш турнирига қуръа ташланади

Яна бир неча соатлардан кейин 55та миллий терма жамоа Евро-2020 саралаш босқичидаги ўз рақиблари номини билиб олишади.

Яна бир неча соатлардан сўнг Ирландиянинг пойтахти Дублин шаҳрида Евро-2020 мусобақасининг саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади ва 55та миллий терма жамоа гуруҳдаги ўз рақиблари номини билиб олишади.

Миллатлар Лигаси гуруҳ босқичида қайд этган натижаларига кўра Европанинг 55та миллий терма жамоаси қуйидагича саватларга тақсимланди:  

Миллатлар Лигаси саватчаси: Швейцария*, Португалия*, Голландия*, Англия*.

Биринчи сават: Бельгия, Франция, Испания, Италия, Хорватия, Польша

Иккинчи сават: Германия, Исландия, Босния ва Герцеговина*, Украина*, Дания*, Швеция*, Россия, Австрия, Уэльс, Чехия.

Учинчи сават: Словакия, Туркия, Ирландия, Шимолий Ирландия, Шотландия*, Норвегия*, Сербия*, Финляндия*, Болгария, Исроиль.

Тўртинчи сават: Венгрия, Румыния, Греция, Албания, Черногория, Кипр, Эстония, Словения, Литва, Грузия*.

Бешинчи сават: Македония*, Косово*, Белоруссия*, Люксембург, Арманистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Молдова, Гибралтар, Фарер ороллари.

Олтинчи сават: Латвия, Лихтенштейн, Андорра, Мальта, Сан-Марино.


*Миллатлар Лигасининг гуруҳ босқичи ғолиблари ўзлари учун камида ўтиш ўйинини кафолатлаб қўйишган.

Миллатлар Лигасининг A-D гуруҳида биринчи ўринни олган жамоалар июнь ойида ярим финал учрашувларида ҳаракат қилишади.

Саралаш босқичида 10та гуруҳ бўлиб,  5 ва 6тадан жамоа иштирок этади. Ҳар бир гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни олган термалар Евро-2020 мусобақаси йўлланмасини қўлга киритишади. Қолган 4та йўлланма эгаси 2020 йил март ойида Миллатлар Лигаси гуруҳ ғолиблари ўртасида ўтказиладиган ўтиш ўйини ёки жамоаларнинг рейтингдаги поғонаси орқали аниқлаб олинади.  

УЕФА Ижроқўми қарорига кўра, қуйидаги жамоалар бир гуруҳдан  ўрин олишмайди:
Гибралтар ва Испания, Босния ва Герцеговина ва Косово, Сербия ва Косово.

 

Қуръа Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика