RU

Последние новости

10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  7 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  2 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  3

Бугун "Ал-Айн"нинг 25 минглик стадиони очилади (фото) Новости

Бугун "Ал-Айн"нинг 25 минглик стадиони очилади (фото)

Бугун БААнинг "Ал-Айн" шаҳрида шу ном билан аталувчи клубга тегишли янги стадионнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.
25 минг томошабинга мўлжалланган "Хазза Бин Зайед" номини олган стадиондаги илк ўйин бугун "Ал-Дафра" клубига қарши ўтказилади. Аслида бу стадионнинг очилиш маросими 14 январь куни бўлиб ўтиши лозим эди. Бу борада "Манчестер Сити" клуби билан ҳам келишиб олинганди. Бироқ, "шаҳарликлар"нинг Англия Кубогидаги ўйини сабаб бу режа амалга ошмай қолганди. Шу тариқа, биргина "Ал-Айн" клубининг ўзи 3та стадионга эга бўлди. Биринчи стадионнинг номи "Тахнун бин Муҳаммад", иккинчисиники "Халифа бин Зайед".

Тахнунда "Ал-Айн" уй учрашувларини, "Ҳалифа"да эса машғулотларини ўтказаётганди. Бундан ташқари, бу ўйингоҳда миллий терма жамоамиз 1996 йили Осиё Кубоги доирасидаги ўйинларини ҳам ўтказган. Шунингдек, иккинчи стадионда яқинда ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ ўйинлари ҳам бўлиб ўтган. Ҳозирда БАА мамлакати Осиё Кубоги-2019га даъвогарлик қиляпти. 25 минг мухлисни ўз бағрига сиғдира оладиган бу ўйингоҳ катталиги бўйича пойтахт Абу-Дабидаги стадионлардан сўнг учинчиси бўлади.

Камолиддин Алимов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика