RU

Последние новости

08:27Эрондан қайтган бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоаси мураббийлари назоратида машғулот олиб бормоқда  0 07:58ЎзПФЛ. Бухоро ва Ғузордаги стадионда муаммолар мавжуд  4 07:30Осиё кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз Бангладешга қарши баҳс олиб боради  1 03:30Минус 10 очко: Хитой чемпионатида 13 та клуб жазоланди  4 02:45А Серия. Милан дербисида "Милан" "Интер"ни мағлуб этди  20 00:53"Реал" "Ливерпуль” юлдузини кузатишда давом этмоқда  1 23:55А Серия. "Рома" меҳмонда "Женоа"га мағлуб бўлди  2 23:42ПСЖ ўйинларига қалбаки чипталар тайёрлаб сотганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди  0 23:23Фоден "Барселона"га ўтиши мумкин  4 22:55Испаниялик юлдузнинг тренажёр залига кириши тақиқланди  0 22:33"Реал" Родрини ўз сафига қўшиб олмоқчи эмас. "Сити" хавбеки мадридликларнинг режасида йўқ  1 21:48Германияда мухлислар ВАРни токдан узиб қўйгани учун ҳакам баҳсли вазиятни монитордан кўра олмади  1 20:45Эрон аёллар терма жамоаси футболчилари хоинга чиқарилди, улар қатл этилиши мумкин  24 20:28Туркманистон кубогида ярим финалчилар аниқланди  7 20:03Модрич оиласи ва дўстлари, жумладан Манжукич учун “Интер”га қарши дерби учун 60 та чипта сотиб олди  4

Бугун 18:15. БАА U-23 - Ўзбекистон U-23 Новости

Бугун 18:15. БАА U-23 - Ўзбекистон U-23

Бугун Таиланддаги U-23 Осиё чемпионатида чорак финал баҳслари давом эттирилади.

Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ярим финалг чиқиш учун БАА билан тўқнаш келишади. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан соат 18:15да бошланади. Учрашув Бангкок шаҳридаги "Ражамангала" стадионида бўлиб ўтади.


БАА БОСИБ ЎТГАН ЙЎЛ

БАА гуруҳ босқичини Вьетнамга қарши ўйин билан бошлади ва 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Иккинчи турда араблар КХДР устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Халифа Ал Ҳаммади ва Заид Ал Амири гол уришганди. 3-турда Иордания билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган БАА гуруҳда биринчи ўринни эгаллади. БАА таркибида ягона голни Заид Ал Амири урди.



ЎЙИНОЛДИ МАТБУОТ АНЖУМАНИ

"Биз учун Ўзбекистонга қарши ўйин бу Топ даражадаги баҳс. Рақибимиз кучини биламиз. Лекин биз тайёрмиз. Тайёргарлик яхши кетяпти. Ўзбекистон биздан бир кун кўп дам олиш имкониятига эга бўлди. Ўзбекистон фаворит. Бизда ҳам таркибда катта турнирлар тажрибасига эга ўйинчилар бор. Уларнинг фойдаси катта. Эртанги ўйин масаласини битта гол ҳал қилиш мумкин. Омадга ҳам кўп нарса боғлиқ", - деди БАА бош мураббийи.




"Бизни катта ўйин кутяпти. Ўртоқлик ўйинида БАА жуда кучли ҳаракат қилган ва ғалаба қозонган. Рақибга нисбатан тикланишга вақтимиз кўпроқ эди. Биз орзуимиз сари интилишда давом этамиз. Ният Олимпиада ўйинлари.

Бизда аввалги турнирда иштирок этган бир неча футболчи бор - 8 нафар. Уларнинг тажрибаси кўпроқ. Бироқ бу сафарги турнир Олимпиада учун. Ўйинлар оғир бўляпти. Ҳаммада мотивация юқори. Чемпионликни ҳимоя қилиш осон эмас. Биз албатта энг юқори мақсадларни қўйганмиз.

Кореяга қарши ўйиндан кейин мен айтгандимки, биз турнир етакчилари билан ўйнадик ва гуруҳдан чиқдик. Бу эса осон кечгани йўқ. Биз бу сафар кучимизни тўлиқ тиклашимизга ишончим комил. БААга қарши учрашувгача жисмоний ҳолатимиз яхшиланади.

Ҳамкасбим фикрига тўлиқ қўшиламан. Ростдан ҳам ўйинлар жуда кескин бўлди. Битта гол фарқ кўп учрашув масаласини ҳал қилди. Япония, Эрон, Ироқ, Қатар каби кучлилар эса гуруҳда қийинчиликка дуч келишди. Айни вақтда турнирнинг 8та энг кучли терма жамоа қолди. Буёғига ўйинларни кичик деталлар ҳал қилиб қўяди", - дейди Любинко Друлович.



ҲАКАМЛАР

БАА ва Ўзбекистон ўртасидаги учрашувни хитойлик Фу Минг бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боришади. Маълумот учун, Минг 1983 йилда туғилган ва 2014 йилдан буён ФИФА ҳаками сифатида ишлаб келмоқда.


U-23 Осиё чемпионати
Чоракфинал
БАА - Ўзбекистон
19 январь 2020 йил. Бангкок. "Ражамангала" стадиони. 18:15 (Тошкенти вақти)
Бош ҳакам:
Фу Минг (Хитой)
Қанот ҳакамлари: Ши Сианг ва Као Йи (иккиси Хитой)
Тўртинчи ҳакам: Ма Нинг (Хитой)
VAR ҳаками: Роберт Шон Эванс (Австралия)
VAR ёрдамчи ҳакамлари:
Жеймс Кристофер Бит (Австралия) ва Адҳам Муҳаммад Маҳадмеҳ (Иордания)



Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: +49   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика