RU

Буффон иккинчи бўлишни хоҳламади Новости

Буффон иккинчи бўлишни хоҳламади

Яқиндагина "Парма"га келиб қўшилган Жанлуижи Буффон "Барселона" ва бошқа топ жамоаларга рад жавобини бергани маълум бўлди.

"Менга иккита яхши таклиф бўлди, аммо яна захира ўйинчиси бўлишни хоҳламадим. Иккинчи рақамли дарвозабон бўлишдан чарчадим. Клубга бўлган меҳрим туфайли "Ювентус"га қайтгандим, аммо ростини айтсам, энди бу жараённи такрорланишини истамайман. Ҳатто Чемпионлар Лигасида ўйнайдиган жамоалардан ҳам қизиқарли таклифлар бўлган, аммо "Парма"га бўлган меҳрим барча нарсадан устун келди", — деди голкипер "Парма" клубидаги тақдимотида. 

Эслатиб ўтамиз, 43 ёшли дарвозабон Б Серия клуби билан икки йиллик шартнома имзолади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика