Буффон Европа рекордини янгилади
07 окт 2017 00:48
Новости
Буффон Европа рекордини янгилади
ЖЧ-2018 саралаш баҳслари доирасида Македонияга қарши ўйин Италия терма жамоаси посбони Жанлуижи Буффонинг терма жамоадаги 172-учрашуви сифатида қайд этилди.
УЕФА расмий сайти хабарига кўра, 39 ёшли посбон терма жамоа таркибида майдонга тушиш борасида саудиялик дарвозабон Муҳаммад Аль Деайяга тенглашди. Буффон европалик футболчилар орасида ушбу довонни забт этган илк футболчи бўлиш билан бирга айни пайтда тўп тепаётган футболчилар орасида ҳам етакчиликни ўз қўлига олди. Терма жамоа таркибида тўп тепиш бўйича ҳозирча уч нафар футболчи Буффондан юқори кўрсаткичга эга. Булар мисрлик Аҳмад Ҳасан (184 ўйин) ва Хоссам Ҳасан (178 ўйин)ҳамда мексикали Клаудио Суарес (177 учрашув)дир.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии