RU

Последние новости

17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  0 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  0 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  2 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  6 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  4 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  109 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  2 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  8 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  1 12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  6 12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  1

Бу йил Суперлигада энг катта смета "Насаф"ники эдими? Новости

Бу йил Суперлигада энг катта смета "Насаф"ники эдими?

"Насаф" клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев куни кеча сайтимизга катта интервью берди.

Ушбу интервью давомида илк бор Ўзбекистон чемпиони бўлган мураббий бир қатор саволларга жавоб берди. Улар орасида пул мавзуси ҳам бор эди.

"Бу йил Суперлигада "Насаф"нинг сметаси баъзи бир клублардан кўра камроқ эди. Тўғри менда аниқ факт ва рақамлар йўқ. Лекин футбол ичида юриб барибир эшитамиз. Масалан, футболчиларга яратилган шароитлар ва маошлар бўйича бизникилардан кўпроқ ойлик оладиганлар борлигини биламан.

"Насаф"да бу йил молия бўйича ҳеч қандай узилиш ва қийинчиликлар бўлгани йўқ. Раҳбарият ва ҳомийларимиз маошлар ҳамда, мукофот пулларини вақтида тўлаб туришди. Бундан ташқари ўтган йилларга нисбатан кўпроқ футболчилар жалб этдик. Футболчи қанча кўп бўлса ўз-ўзидан умумий маош миқдори ҳам кўп бўлади. Раҳбарият олдимизга вазифа қўйди ва бу вазифа учун барча шароитларни яратиб берди", - деди Рўзиқул Бердиев championat.asia сайтига.

Тўлиқ интервьюни бугун 20:00да championat.asia сайтида томоша қилишингиз мумкин бўлади.

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика