"Бу унинг даражаси эмас". ЦСКА президенти Мессини Россия чемпионатига таклиф қилиш ҳақидаги саволга жавоб берди
23 окт 2020 14:25
Новости
"Бу унинг даражаси эмас". ЦСКА президенти Мессини Россия чемпионатига таклиф қилиш ҳақидаги саволга жавоб берди
Москванинг ЦСКА клуби президенти Евгений Гинер "Барселона" ва Аргентина терма жамоаси форварди Лионель Мессидек жаҳон даражасидаги юлдузни Россия чемпионатига таклиф қилишдаги маъно ҳақида гапирди.
"Мессини таклиф қилишда маъно кўрмаяпман. Бу унинг даражаси эмас. Келинг олдин Россия чемпионатини кўтарамиз, унинг даражасини ҳеч бўлмаса Испаниядагидек қиламиз. Шундан сўнг бундай юлдузларни таклиф қилиш учун маъно пайдо бўлади", - дейди Гинер.
ЦСКА айни дамда Россия Премьер-лигаси жадвалида 3-ўринда бормоқда. "Армиячилар" ҳисобида 11 турдан сўнг 22 очко бор.
Виктор Гончаренко жамоаси 26 октябрь куни Туланинг "Арсенал" жамоаси билан баҳс олиб боради.
Похожие новости
12:37
U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида 13
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии