RU

Последние новости

00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  8 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди.  0 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  0 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  12 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  11 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  4 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  17 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  16 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   11 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  7

Бу қизиқ. “Локомотив” стадионига нимадир бўлганми? Новости

Бу қизиқ. “Локомотив” стадионига нимадир бўлганми?

“Локомотив” клуби жорий мавсум уй учрашувларини иккита стадионда ўтказяпти.

Баъзан ТТЗдаги “Локомотив” стадионида, баъзан ТТЙМИ ҳудудида жойлашган ўйингоҳда. Жамоа бу йил ҳисобидан ҳозирча 12та ўйинни мана шу майдонларда ўтказди. “Локо”нинг ўз уйида яна бир ўйини қолди ва жамоа мазкур турни “Нефтчи”га қарши ўтказади.

“Темирйўлчилар” мана шу 12та ўйиндан тенг ярмини “Локомотив”да, қолган ярмини ТТЙМИда ўтказишди. Эътиборлиси шундаки, “Локомотив” ТТЙМИда бўлиб ўтган барча олтита баҳснинг ҳаммасида ғалаба қозонди. Ҳатто Кубок баҳсида “Пахтакор”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

“Локо” ТТЙМИдаги ўйинларда “Қизилқум”, “Олмалиқ”, “Бухоро”, “Навбаҳор”, “Металлург” ва “Машъал” клубларига қарши майдонга тушиб, бирортасида мағлубият тугул, ҳатто дуранг қайд этмади. Рақиблари дарвозасига жами 19та тўп киритиб, ўз дарвозасидан атиги учта гол ўтказиб юборди.

ТТЙМИ стадионида ўтказилган ўйинлар
“Локомотив” – “Қизилқум” - 4:1
“Локомотив” - “Олмалиқ” - 3:0
“Локомотив” - “Бухоро” - 2:0
“Локомотив” - “Навбаҳор” - 2:0
“Локомотив” - “Металлург” - 5:1
“Локомотив” - “Машъал” - 3:1
Якун: 6та ўйин, 6та ғалаба. Тўплар нисбати: 19-3

ТТЗда жойлашган замонавий “Локомотив” ўйингоҳида эса “Локо”нинг негадир омади келмади. Эътибор беринг, жамоа бу стадионда ҳам олий лига доирасида олтита учрашув ўтказди, лекин шундан фақат учтасида ғалаба қозонди.

Бир марта дуранг қайд этган бўлса, икки бор мағлубиятга учради. Вадим Абрамов шогирдлари бу стадионда кимларни мағлуб этишди? Олий лиганинг икки аутсайдери “Сўғдиёна” билан “Андижон”ни ва куни кеча “Динамо”ни.

“Локомотив”нинг “Андижон” ва “Сўғдиёна”дан устун келиши учун майдон танлаши шарт эмас. Лекин “Динамо”га қарши беллашувни ёдга оладиган бўлсак, “Локо” бу рақиб устидан зўрға 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бўлиб ҳам ягона гол автогол ҳисобига киритилди. Бошқа учрашувларни ёдга оладиган бўлсак, “Локомотив” ўзининг янги стадионида “Насаф” билан дуранг ўйнади, қолаверса, “Бунёдкор” ва “Пахтакор”га имкониятни бой бериб қўйди.

Қизиғи шундаки, “Локо” учта кучли жамоа дарвозасига биттадан кўп тўп кирита олмади. Наҳотки, “Локомотив” стадионига нимадир бўлган бўлса? Албатта, футболда фалончи стадионда омадимиз келяпти, фалончи ўйингоҳда ўйин қовушмаяпти дейиш ёш боланинг гапидек гап.

Лекин биз биламизки, олий лиганинг аксарият клублари турли иримларга амал қилишади. Ким билади дейсиз, балки биз ёзган нарсани аллақачон клуб раҳбарлари ҳам инобатга олиб кейинги турдан ўрин олган “Нефтчи” билан ўйинни ТТЙМИга кўчирган бўлишса не ажаб.   

“Локомотив” стадионида ўтказилган ўйинлар
“Локомотив” - “Насаф” - 1:1
“Локомотив” - “Сўғдиёна” - 3:1
“Локомотив” - “Андижон” - 4:0
“Локомотив” - “Бунёдкор” - 1:2
“Локомотив” - “Пахтакор” - 1:3
“Локомотив” - “Динамо” - 1:0
Якун: 6та ўйин, 3 ғалаба, 1 дуранг, 2 мағлубият. Тўплар нисбати: 11-7

Хайрулла Холиқов.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика