RU

Последние новости

10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  2 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1

Бу қизиқ! Ким буни яна уддалайди: "Барселона" ёки "Аякс"? Новости

Бу қизиқ! Ким буни яна уддалайди: "Барселона" ёки "Аякс"?

Футбол тарихида жамоалар 8 маротаба "олтин хет-трик", яъни требл қайд этишган.

Жорий мавсум тўққизинчи маротаба "олтин хет-трик" расмийлаштирилишини кўрамизми?

Айни пайтда Европада фақатгина иккита жамоада мазкур имконият сақланиб қолган. Бу жамоалар ЕЧЛ ярим финалининг дастлабки ўйинларида ғалаба қозонган "Барселона" ва "Аякс".

Қизиғи, мазкур жамоалар аввал ҳам "олтин хет-трик" қайд этишган. "Барселона" икки бор треблга эришган бўлса, "Аякс" 1972 йили учта фронтда ғолиб чиққан.

Требл қайд этган жамоалар рўйхати:

1966/67: "Селтик"*

1971/72: "Аякс" 

1987/88: ПСВ

1998/99: "Манчестер Юнайтед"

2008/09: "Барселона"

2009/10: "Интер"

2012/13: "Бавария"

2014/15: "Барселона"


Требл қайд этиш имкониятига эга жамоаларнинг учта фронтдаги ҳолати:

"Аякс"

Европа Чемпионлар лигаси: ярим финал, "Тоттенхэм"га қарши (биринчи учрашувда меҳмонда ғалаба қозонди 1:0, жавоб ўйини 8 май, уйда)

Голландия чемпионати: 1-ўрин, ПСВ билан тенг очко

Голландия Кубоги: финал, "Виллем" жамоаси билан. Ўйин 5 май куни ўтказилади (Роттердам)

"Барселона"

Европа Чемпионлар лигаси: ярим финал, "Ливерпуль" (биринчи ўйинда йирик ғалаба 3:0, жавоб учрашуви 7 май куни - меҳмонда)

Ла Лига: чемпион

Испания Кубоги: финал, "Валенсия" билан 25 май куни ўтказилади


* Лига Кубоги мусобақа маълум чемпионатларда ўтказилади. Кучли-бешлик чемпионатлари ичидан Англияда. "Селтик" 1966/67 йилги мавсумда Шотландияда чемпион, кубок соҳиби ва лига кубогига эгалик қилган ва Европа чемпионлар кубогида зафар қучиб,  футбол тарихида "олтин покер" қайд этган ягона жамоага айланди.

"Олтин хет-трик", яъни требл қайд этиш учун миллий чемпионат, мамлакат кубоги ва еврокубокда ғолиб чиқиш талаб этилади.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика