RU

Последние новости

16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  0 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  1 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  5 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  0 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  3 14:32"Андижон"га польшалик ҳимоячи келмоқда  7 14:15"Интер" Чалханоглу учун 30 миллион евро сўраяпти, аммо клуб ярим ҳимоячини сақлаб қолмоқчи  3 14:04Рустам Ашурматов "Истиқлол"да тиббий кўрикдан ўтди  2 13:45Родриго "Ал Насср"га ўтаётгани ҳақиқатми?  2 13:15Биринчи давра таҳлили: Суперлигада ким энг самарали дарвозабон бўлди?  1 13:11Хвича "Реал"га қарши ўйин олдидан: "ПСЖ уларнинг барча футболчиларини ҳурмат қилиши керак"  3 12:48Энрике клублар ўртасидаги ЖЧ ярим финали олдидан: "Реал"ни таҳлил қилиш қийин – тактик жиҳатдан бу янги жамоа"  8 12:33"Пахтакор" дарвозасига урилган гол тўғри бекор қилиндими? Суперлиганинг 15-турида ҳакамлик муҳокамаси  21 11:59"Деярли ҳар куни йиғлардим"  11

Бу ўша - “тилла соатли” ҳакам Новости

Бу ўша - “тилла соатли” ҳакам

Кеча бўлиб ўтган олий лиганинг 21-туридан ўрин олган баҳсда “Бунёдкор” ўз майдонида “Насаф”га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Ўйинни Марат Исмоилов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди. Унга қанотларда Маъмур Саидқосимов билан Андрей Цапенко ёрдам беришди. Шундай бўлдики, биринчи таймда “Бунёдкор” ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди, бироқ Самир Бекрич томонидан киритилган голни ҳакамлар ҳисобга олишмади. Аниқроғи, қанот ҳаками Андрей Цапенко ўйиндан ташқари ҳолат бўлди дея байроқчасини кўтаргани боис гол инобатга олинмади.

Аммо бу вазиятда ҳеч қандай офсайд йўқ эди ва майдон эгаларининг голи қоидага мувофиқ киритилганди. Лекин Цапенконинг хатоси туфайли ҳисоб тенглашмай қолди. Натижада учрашув назоратчиси Радик Серазетдинов томонидан қанот ҳакамига 4,0 балл (яъни, икки баҳо) қўйилди. Энди Цапенко уч-тўрт ўйинга четлатилади. Бу ҳакам ҳозирда лайнсменлик билан шуғулланаётган бўлса-да, ўз вақтида бош ҳакамлик ҳам қилган. Хусусан 2010 йил ўтказилган ўсмирлар терма жамоамизнинг Дукентдаги ўртоқлик баҳсида у секундомерли соатини уйда қолдириб келгани учун футбол профессори Рустам Акрамовнинг “тилла соати”ни тақиб майдонга тушган ва ўйинни бошқариб борганди. Шундан кейин Акрамовнинг “тилла соати” ҳам, Цапенконинг ўзи ҳам машҳур бўлиб кетганди.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика