RU

Последние новости

14:37Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон 5:5 (матнли трансляция)  11 14:00ҚПЛ. Яхшибоев ва Умаров ҳаракат қилаётган "Ордабаси" "Елимай меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  12 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  17 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  7 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  7 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  32 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  22 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  12 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  28 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1

"Навбаҳор" мухлислари билан доим фахрланаман" — Азим Аҳмедов Новости

"Навбаҳор" мухлислари билан доим фахрланаман" — Азим Аҳмедов

Суперлиганинг жорий йилдаги энг яхши ўйинларидан бири кеча Олмалиқда ўтди.

Чемпионлик учун давогарлик қилаётган икки клуб АГМК ва "Навбаҳор" жамоалари Суперлиганинг 13-турида ўзаро тўқнаш келди. Қизиқарли ва шиддатли ўтган учрашувда омад наманганликларга қулиб боқди (1:2). Баҳс якунлангач жамоа етакчиси Азим Аҳмедовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

OKMK

Шохрух Гадоев - 48'

Суперлига. Тур 13

01/07/2022, 20:00

2
:
1
Завершен

Навбахор

Джамшид Искандеров - 11', Зоран Марушич - 82'

45'
90'
31'  Абдулла Абдуллаев
48'  Шохрух Гадоев
83'  Санжар Турсунов (Алишер Джалилов)
83'  Сияваш Хакназарий (Миржамол Касымов)
83'  Шохрух Гадоев (Нодир Абдураззаков)
87'  Акром Комилов (Ахмадулло Мукимжонов)
87'  Мартин Боаке (Александр Касьян)
11'  Джамшид Искандеров
38'  Боян Цигер
46'  Андрей Сидоров (Зоран Марушич)
64'  Боян Цигер (Станислав Андреев)
64'  Нурилло Тухтасинов (Азим Ахмедов)
68'  Асадбек Собиржанов (Эхсони Паншанбе)
82'  Зоран Марушич

- АГМК билан ўйин турнинг марказий тўқнашуви ҳисобланарди. Жамоалар турнир жадвалида ёнма-ён кетаётганди. Ўйин сурати эса юқоридаги омилларга мос бўлди. Шундай экан таассуротлар қандай бўлди?

- Ғалаба билан табриклаган барчага раҳмат айтаман. Ғалаба икки жамоага ҳам сув ва ҳаводек зарур эди. Ғалаба билан мухлисларни хурсанд қилишни мақсад қилгандик. 

- "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги энг яхши ўйиними? Қайсидир маънода рақиб ҳам очиқ футбол таклиф қилгани бунга сабаб бўлгандир...

- Бундай ўйинларда биринчи маротаба эмас, аввал ҳам иштирок этганмиз. Йигитларнинг кўзи ёниб турган, шижоати бор эди. Қандай бўлмасини ютишимиз кераклигини ҳис қилиб тургандик. Ҳаммаси ўз қўлимизда. Охиригача курашамиз. Умуман бу йил кутилмаган натижалар кўп кузатилмоқда. Кучсиз жамоа йўқ. 

- Жамоанинг ўйинида ҳам, натижасида ҳам бу йил ўсиш бор...

- Тўғри айтдингиз. Футболчилар бир оила бўлиб жипслашган. Мураббийнинг талабларини бажаряпмиз. 

- Учрашув якунлангач ғалабани мухлислар билан нишонладингиз. Азим Аҳмедов "Навбаҳор" либосидаги сўнгги ўйинини ўтказдими? 

- Ижтимоий тармоқларда турли гапларни эшитяпман. Мен ҳақимда наманганлик мухлислар фикрлар билдиришмоқда. Уларга кеча футболкамни совға қилдим. "Навбаҳор" мухлислари билан доим фахрланаман. Кечаги ажойиб ғалабани жўшқин ҳиссиётлар остида бирга нишонладик. Ишқибозларга келиб қўллаб-қувватлагани учун раҳмат айтаман. Кетишимга келсак, бу масалани ҳали гаплашганим йўқ. Ўйинлар якунлангач мураббий ва раҳбарият билан хотиржам гаплашиб келишиб оламиз, деган умиддаман.  

- "Металлург", "Қизилқум" жамоалари сизга қизиқиш билдираётгани ҳақида эшитдик, эҳтимолий ўтадиган жамоангиз шуларми?

- Сир бўп қола қолсин. Ҳозирда "Навбаҳор" билан шартномам бор. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -9   
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика