RU

Последние новости

21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  2 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  5 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  0 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  25 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  70

Бу мавсум Про лигада кимлар қатнашади? Новости

Бу мавсум Про лигада кимлар қатнашади?

Кеча ПФЛ 2022 йилги футбол мавсуми учун янги регламентни эълон қилди.

Унга кўра, бу йил ҳам Про лигада 10та клуб иштирок этади. Клублар аввалига уй-меҳмон тарзида 18 турни ўтказишади. Шундан сўнг жадвал икки қисмга бўлиниб, юқори бешлик Суперлига учун, қуйи бешлик Про лигада қолиш учун кураш олиб боради. 

Иккинчи босқичда клублар уй-меҳмон тарзида 8тадан ўйинда майдонга тушишади. Бу йил Про лигада иштирок этадиган клублар: "Машъал", "Андижон", "Турон", "Нурафшон" ("Бухоро"), "Хоразм", "Янгиер", "Шўртан", "Орол", "Зомин" ва "Ғиждувон". 

Регламентга кўра, Про лига мусобақаси якунлангач, дастлабки икки ўрин эгаси тўғридан тўғри Суперлигага йўл олади. 3-ўрин соҳиби эса Суперлиганинг 12-жамоаси билан плей-офф учрашувида майдонга тушади. Про лигада 10-ўринни эгаллаган клуб Биринчи лигага тушиб кетади. 9-ўринни банд қилган жамоа Биринчи лиганинг 2-ўрин эгаси билан ўтиш ўйинида иштирок этади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика