RU

Последние новости

12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  0 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  1 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  1 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  1 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  29 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  7 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  144 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0

Бу даҳшат! АПЛ ҳаками гиёҳванд бўлиши мумкин Новости

Бу даҳшат! АПЛ ҳаками гиёҳванд бўлиши мумкин

АПЛда фаолият олиб борувчи ҳакамлардан бири Дэвид Кут гиёҳванд моддалар базмини ўтказмоқчи бўлган.

42 ёшли маҳаллий ҳакам Англия Лига Кубоги доирасида "Тоттенхэм" - "Манчестер Сити" (2:1) баҳсида захира ҳаками сифатида ишлаган.

"The Sun" хабарига кўра, 31 октябрь куни соат 19:38да, яъни, баҳси стартига 37 дақиқа қолганида Travelodge тизими орқали меҳмонхона буюртма қилган ва 20:04да, яъни, баҳси стартига 11 дақиқа қолганида бу ҳақда дўстига маълум қилган. Баҳс танаффусида эса: "Тайёрланяпсан деган умиддаман", деб хабар ёзган.

Ўйинни телевизор орқали томоша қилиб борган ҳакамнинг дўсти эса шундай дейди: "Ўйин кунида у менга жуда кўп марта баҳс якунланганидан кейин базм ўтказишни истаётганини ёзди. Ўйин бошланишига 11 дақиқа қолганида билдиришномани менга ҳам жўнатди. Танаффусда ҳам буни ёзгани мен учун кутилмаган ҳолат бўлди. У ўйинга эмас, эътиборини гиёҳванд модда базмига қаратганди. У билан кўришгим келмади ва бормаслигимни айтиб қўйдим. У бундан ғазаб отига минди ва меҳмонхона брони компенсацияси учун 74 фунт тўлашим кераклигини талаб қилди".

Қайд этиш керак, Кут 27 октябрь куни "Вест Хэм" - "Манчестер Юнайтед" ўйинида ҳам ишлаган ва сўнгги дақиқада манкунианликлар дарвозасига пенальти белгилаганди. Бу эса кейинчалик расмий равишда хато бўлганлиги тан олинди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика