Бруну Фернандеш: "Бир ой олдин ҳамма ўзини ўйлаётганди"
15 янв 2023 16:36
Новости
Бруну Фернандеш: "Бир ой олдин ҳамма ўзини ўйлаётганди"
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Бруну Фернандеш сўнгги ойлардаги ўзгаришлар ҳақида гапирди.
Кеча Эрик тен Хаг бошчилигидаги жамоа дербида ғалабага эришиб, турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди.
"Энди биз жамоа сифатида кўринишни бошладик. Бир неча ойлар олдин барча ўзини ўйлаётганини кўриш мумкин эди. Ҳозир эса бу жамоага айланди, ҳамма бир-бири учун меҳнат қилмоқда.
Навбатдаги баҳсга тайёрланамиз. Турнир жадвалида рақобатчиларга анчагина яқинлашиб олдик. Агарда ғалабаларни давом эттирмасак, уларни яна қўйиб юборамиз.
Ҳозир эса ғалабани нишонлаймиз, дербида муҳим очколарни қўлга киритдик. Энди "Кристал Пэлас" ҳақида ўйлаймиз", - деди Фернандеш.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии