RU

Последние новости

11:10Шомуродов Туркия клубининг таклифини қабул қилдими?  9 10:47Алонсо собиқ шогирдини “Реал“га олиб келиши мумкин  2 10:20МЮ ўз футболчисини “Реал“га таклиф қилди  3 09:52Мбаппе касалхонадан чиқди  0 09:25ЦСКАнинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  5 09:10Суперлига. "Сўғдиёна" Дориевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди, "Қизилқум" эса сафарда "Андижон" билан дуранг ўйнади  1 08:58Месси ғалабадан сўнг нималар деди?  3 08:33Россия футболида катта можаро. Клуб раҳбари 15 йилга қамалиши мумкин  7 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди  19 07:40Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  1 07:11Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Атлетико" муҳим ғалабани қўлга киритди  1 02:02КЖЧ. Лео Мессининг супер голи "Интер Майами"га иродали ғалаба тақдим қилди  28 01:50Ўзбекистон U-17 иккинчи ўртоқлик ўйинида Боливия U-17ни мағлуб қилди  24 01:03Женнаро Гаттузо: "Ҳозирги футболда Гаттузони майдонга туширмаган бўлардим"  3 00:33"Барселона" 7 футболчисидан қутулмоқчи  2

Бруно Гарсия: “Ўзбекистон жамовий ўйин эвазига Эронни енгиши мумкин” Новости

Бруно Гарсия: “Ўзбекистон жамовий ўйин эвазига Эронни енгиши мумкин”

Эрон ва Вьетнам терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг вьетнамликлар устози Бруно Гарсия ўз фикрларини билдирди.
“Бугун жамоам Эронга қарши яккама якка курашда бас кела олмадик. Таиланд ва Японияга қарши ўйинларда футзалчиларим катта куч сарфлашди. Шу боис бўлса керак биз тўлиқ тикланиб ўйинга кела олишмади”, - дейди Бруно Гарсия.

- Эрон кучли экани маълум. Ўйинга режа қандай эди.
- Ўзимизнинг режани амалга ошириш жуда қийин бўлди. Рақиб кучли эди. Эроннинг ўйинларини кўрган бўлсангиз турли ўйинларда нисбатан осонроқ рақиблар билан ўйнашди. Шу боис уларда чарчоқ йўқ эди. Йирик ҳисоблар ҳам барчасини айтиб турибди.

- Дарвозабонингизнинг ўйини ҳақида нима дея оласиз?
- Бизнинг дарвозбонларимиз яхши савиядаги посбонлар. Улар ўйиндан ўйинга кучайиб бормоқда. Бугунги ўйинда дарвозабонда ҳеч қандай айб йўқ.

- Кейинги ўйин Таиландга қарши кечади. Бугунги мағлубиятдан сўнг қандай тайёрланасизлар?
- Биз ҳар бир ўйинга режа тузиб қўямиз. Хатолардан тўғри хулоса чиқаришимиз керак. Янги мақсад учун майдонга тушишимиз керак. Таиланд кучли, шу боис ўйин қизиқарли кечади.

- Финалда Эрон фаворит. Бу тушунарли. Ўзбекистон ниманинг эвазига ғолиб бўлиши мумкин?
- Ўзбекистон мусобақанинг кучли жамоаларидан бири. Жамоавий ўйин эвазига рақибни енгиши мумкин, Эрон индивидуал тарзда кучли. Шу боис Ўзбекистон жамовий ўйин намойиш этса ғолиб бўлиши мумкин. Ўзбекистонни финалга чиққани билан табриклайман.
Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика