Британиянинг энг бой одами тез орада МЮ учун таклиф билан чиқади
28 ноя 2022 18:37
Новости
Британиянинг энг бой одами тез орада МЮ учун таклиф билан чиқади
Буюк Британиянинг энг бой инсони сэр Жим Рэтклифф "Манчестер Юнайтед"ни қўлдан бой бермоқчи эмас.
Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби эгалари Жоэл ва Аврам Глейзерлар клубни сотувга қўйди.
Сэр Рэтклифф имкониятни қўлдан чиқармоқчи эмас ва яқин орада расмий таклиф билан чиқади.
70 ёшли Рэтклиффга ўзи мухлислик қиладиган клубни сотиб олиш жуда қизиқарли туюляпти. Шунингдек, у "Ливерпул"дан кўра МЮни сотиб олишни тўғрироқ, деб ҳисобламоқда. Агар у чиндан ҳам бунга қўл урмоқчи бўлса, Глейзерларни кўндириш учун каттагина маблағ тўлашига тўғри келади. Америкаликлар МЮ учун 8,25 миллиард фунтлик нарх белгилади. Бироқ бу нарх ҳақиқатга тўғри келмайди, деб қаралмоқда.
Агар уларнинг талаблари шов-шувли тарзда қондирилса, "Манчестер Юнайтед" тарихдаги энг қиммат спорт клубига айланиши мумкин.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии