RU

Последние новости

23:06"Челси" "Реал"га Энцо Фернандеснинг нархини маълум қилди  1 22:34Бу қизиқ! Италия клуби бир кунда иккита мураббийни алмаштирди  1 22:06Ўйинни тугатмай, майдонни тарк этган Косово терма жамоасига УЕФА томонидан техник мағлубият ёзилди  1 21:47Барчаси ҳал! Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан янги шартнома имзолайди  0 21:21Суперлига қайтмоқда. 25-тур учрашувларининг бошланиш вақтлари  1 20:41Лерой Сане МЮ ва "Арсенал"дан бўлаётган қизиқиш ҳақида гапирди  0 20:05Хушхабар! Игорь Сергеев узоқ танаффусдан кейин илк бор "Патум Юнайтед"нинг ўйин қайдномасига киритилди  27 19:18"Зиданнинг калласи" ёдингиздами? Марко Матерацци ЖЧ-2006дан кейин илк бор Зинедин билан гаплашмоқчи  6 18:47"Ҳакамлар Мессига ҳар бир бармоқ билан тегиниш учун ҳам фол қўйишди, бизни эса туртиб ташлашса ҳам индашмади"  12 18:13Алекс Фергюсон унинг ғазабини қўзғаш бадали қай даражада оғир бўлгани ҳақида гапириб берди  6 17:33Франция терма жамоаси футболчиларининг ҳашаматли либослари  5 17:00"Олтин тўп" соҳиби: "Дам олиш кунлари 5-6 тадан ўйин томоша қиляпман"  9 16:34"Марадона - тарихдаги энг зўр футболчи"  2 15:44Лаутаро Аргентина сафидаги голлар бўйича Марадонага етиб олди  0 15:27"Олтин тўп"дан қуруқ қолган Винисиус ЖЧ-2026 саралаш ўйинларида умуман гол уролмаяпти  9

"Брентфорд" ўйинчиси Тоуни пенальтини идеал даражада тепади. Шу сабаб Англияда унинг ЖЧга боришини хоҳлашади Новости

"Брентфорд" ўйинчиси Тоуни пенальтини идеал даражада тепади. Шу сабаб Англияда унинг ЖЧга боришини хоҳлашади

АПЛда 8тадан 8та.

Айвен Тоуни – АПЛнинг эҳтимолий юлдузи. У лиганинг энг яхши тўпурарлари рўйхатидан учинчи ўринда кетмоқда (8та гол, олдинда 9та билан Кейн ва 15та билан Холанд) ва камтаргина "Брентфорд"ни юқорига илдамламоқда (13 очко билан 9-ўрин).

Тоунининг эса ўзига жалб қиладиган томони бор – пенальти. Бу борада у дунёдаги энг яхши ўйинчилардан.



Тоуни пенальтини идеал даражада амалга оширади. Статистика ажойиб


Тоуни мавсумдаги саккиз голидан учтасини пенальти орқали урди. Бу унинг фаолиятидаги статистикасини чиройли тарзда тўлдиради.

• 27тадан 26та пенальти муваффақиятли амалга оширилган (пенальтилар сериясидан ташқари);

• пенальтилар сериясидан 6тадан 5та гол;

• "Брентфорд" таркибида 20тадан 20та гол;

• Англия Премьер-лигасида 8тадан 8та;

• Ҳозирда 22та голдан иборат серияси (яна пенальтилар сериясини ҳисобга олмаганда).

АПЛда умуман адашмаганлардан фақатгина Димитар Бербатов (9/9) ва Яя Туре (11/11) яхшироқ.


"Брентфорд" бош мураббийи Томас Франк Айвенни дунёдаги энг яхши пенальтичи деб атайди, гарчи бир неча кун олдин Sky Sports эфирида ҳужумчи бир марта машғулотларда кетма-кет 5та пенальтини амалга ошира олмаганини айтган бўлса ҳам.

Аммо, Тоуни "Брентфорд" таркибидаги расмий ўйинларда деярли доим аниқ.


Тоуни қандай қилиб пенальтини тепади? Ҳуштакдан бир неча сониядан сўнг тепади, тўпга эмас, дарвозабонга қарайди


Барчаси зарбани ўзгача тарзда беришида. Айвеннинг ўзи "Брайтон" (2:0, дубль, голлардан бири пенальтидан) билан ўйиндан сўнг ҳазиллашди: "Дарвозабон гаплашишни, ҳар бири миямга киришга уринади, аммо мен хотиржамман ва бошқа нарсалар ҳақида ўйлайман. Ўзимни соҳилда коктейл билан тасаввур қиламан".

Тоунининг пенальти тепишдаги ҳаракатларини Норвегия спорт фанлари мактаби профессори ва спорт психологиясининг супер юлдузи Гейр Йордет ўрганди. У қуйидаги муҳим вазиятларни белгилади.


1. Жамоадаги шериклари рақибларни блоклашади – Айвеннинг олдига ҳеч кимни қўйишмайди. Ҳужумчи зарбадан олдин бемалол мослаша олади. Психологик назорат – муваффақиятнинг биринчи қадами.



2. Тўп нуқтада, ҳакам ҳуштак чалади, аммо Тоуни уни бирдан тепмайди. У ҳуштакдан сўнг югуришни бошлашдан олдин бир неча сония кутади. У "Брайтон"га қарши ўйинда 6 сония турди.



Бундай усул унда "Брайтон"га келганидан сўнг пайдо бўлди. У "Петерборо"да ҳуштакдан сўнг бирдан югурган. У Премьер-лигада 4 сониядан кам кутмайди, шахсий рекорд – 8 сония.


3. Тоуни умуман тўпга қарамайди – фақатгина дарвозабонга. Ҳужумчи дарвозабон қайси томонга отилишини билдирадиган ҳаракатни излайди – ва хотиржам тарзда қарама-қарши йўналишга тўпни йўллайди.



"Зарба қаерга йўналишини у эмас, дарвозабон ҳал қилади", – деб чиройли тарзда ифода этди Йордет.

Зарба усули ҳақиқатдан ҳам дарвозабонда кам имкониятни қолдиради. Аммо, Тоуни барибир бир марта муваффақиятсизликка учраган. Ўшанда "Барнсли" дарвозабони Адам Дэвис (ҳозирда "Шеффилд Юнайтед" захирасида) сэйв ижро этган.

Аммо, Йордетнинг қайд этишича, Тоуни ўша пайтда ҳатто АПЛ даражасидаги ажойиб пенальтичига айлантирган принципларни ишлаб чиқмаган эди: ўша пайтда ҳуштакдан сўнг бирдан зарба берган ва тўпга қараган.




Пенальтилар сериясидаги ягона муваффақиятсизлик ҳам ўша йили содир бўлган, аммо Лига Кубогида – Тоунининг зарбасини "Брентфорд" дарвозабони Бен Уилсон қайтарган.


Тоуни ЖЧ-2022ни хоҳлайди. Каррагер пенальтини тепиш маҳорати ас қотади деб ҳисоблайди


Англияда Тоунининг мухлислари етарлича топилади – улар терма жамоа бош мураббийи Гарет Саутгейтдан Айвенда миллий жамоада битта ўйин бўлмаса ҳам, форвардни Қатардаги Жаҳон чемпионатига олишни сўрашади.

"Брайтон" билан ўйиндан сўнг Жейми Каррагер ва Гари Невилл форварднинг пиар-акциясини уюштиришди. Айниқса "Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси қаттиқ ҳаракат қилди.

"У Қатарга бориши керак деб ўйлайман, – дейди Карра. – Бизда бир хил тоифадаги ҳужумчилар кўп: Каллум Уилсон, Кэлверт-Льюин, Тэмми Абрахам. Мен эса Тоуни ҳақида ўйлаяпман, бу ўйинчи уларнинг барчасидан яхшироқ. Ўйин сифатини кўринг, у кетиши керак.



Бундай мусобақаларда сенга ҳужумда турли хил вариантлар керак. Англияда пенальти билан ёқимсиз хотиралар бўлган. Энг яхши пенальти ижрочиларига эга бўлиш керак – бу ўзига ишончни қўшади. Агар пенальтида яхшироқ бўлганимизда, ҳозирда Европа чемпионлари бўлардик. Гарет Саутгейтнинг бу ҳақда ўйлаётганига ишончи комил.

Бироқ, Саутгейтнинг ўзи ҳам Тоуни унга кераклигини тан олмоқда – у ўйинчини Миллатлар лигасининг кузги ўйинларига чақирди. Аммо, уни майдонга туширмади.

Айвеннинг келажагини ноаниқ тарзда тасвирлаб берди. "У ҳозирда бизнинг режаларимизда. Унинг клуб учун бунга қадар қилганлари ЖЧгача қиладигани жуда ҳам муҳим. Қатарга йўл олиш жуда яқинлигини тушунаман, аммо Тоуни учун терма жамоада бундан кейин ҳам ҳаёт бор. Барча қайдномага киришни хоҳлайди, аммо гуруҳда узоқроқ бўлганларнинг имконият юқорироқ".

Агар Саутгейт Тоунини ЖЧ-2022га олмаса ва пенальтилар сериясида мағлуб бўлса, бу жуда оғриқли бўлади.



Алишер Остонов таржимаси

Автор : Alisher
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика