"Брентфорд" бош мураббийи АПЛнинг 18-туридан ўрин олган барча ўйинларни кечиктиришни таклиф қилди
16 дек 2021 20:15
Новости
"Брентфорд" бош мураббийи АПЛнинг 18-туридан ўрин олган барча ўйинларни кечиктиришни таклиф қилди
"Брентфорд" бош мураббийи Томас Франк Англия Премьер-лигасининг 18-туридан ўрин олган барча баҳсларни бошқа муддатга кўчиришни таклиф этди.
“Биз Премьер-лиганинг дам олиш кунларига режалаштирилган барча ўйинларини қолдириш керак деб ҳисоблаймиз. АПЛ клубларида касалликни юқтирганлар сони кескин ошиб кетган, ҳаммада муаммолар бор. АПЛ ўйинлари, шунингдек, бўлажак Лига кубоги ўйинларини кейинга қолдириш ҳаммага асқатади, муаммоларни бартараф қилиш учун камида бир ҳафта вақт бўлади. Шу тариқа, занжирни узиш мумкин бўлади.
Биз ўйнашни хоҳлаймиз, футбол давом этиши муҳим. Шу тарзда "Boxing Day"нинг давом этишини таъминлай оламиз, бунга 100% аминман. Ушбу омикрон штамми бутун дунё бўйлаб ёрмон ёнғини каби тарқалмоқда ва ўйлашимча, ўзимизни ҳимоя қилиш учун қўлимиздан келганини қилишимиз керак", – деди мутахассис.
"Брентфорд" кейинги ўйинни 18 декабрь куни сафарда "Саутгемптон"га қарши ўтказиши керак.
Комментарии