RU

Последние новости

20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  102 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  2 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  15 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  9 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  8 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  17 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  6 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  12 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   255 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  13 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  23 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3

Breaking news: "Бавария"нинг янги бош мураббийи номи аниқ! Новости

Breaking news: "Бавария"нинг янги бош мураббийи номи аниқ!

Мюнхеннинг "Бавария" жамоасини келаси мавсумда қайси мутахассис бошқариши маълум бўлди.

Бу ҳақда немис матбуотининг ишончли нашри - "SportBild" эълон қилди.

Манбанинг ёзишича, "Бавария" раҳбарияти хорватиялик мутахассис Нико Ковач билан оғзаки келишувга эришган.

Асли хорватиялик мутахассис фаолиятини катта қисмини айнан Германияда ўтказган. Айни пайтда "Айнтрахт" жамоаси бош мураббийи саналган Ковач ёзда "Бавария" рулига ўтириши деярли ҳал этилди.

Нико Ковач қўл остида жорий мавсумда "Айнтрахт" ажойиб натижалар қайд этмоқда ва жамоа Бундеслигада кучли-учликка кириш учун кураш олиб бормоқда.

Нико Ковач футболчилик фаолиятини Германияда ўтказган. Шунингдек, Нико Ковач 2001-2003 йиллари Оттмар Хицтфельд қўл остида айнан мюнхенликлар таркибида ўйнаган.

Ушбу мутахассис маълум муддат (2013-2015) Хорватия терма жамоаси бош мураббийи сифатида ҳам ишлаган.

46 ёшли мутахассис футболчилик фаолиятида ярим ҳимоя чизиғида ўйнаган.

Эслатиб ўтамиз, "Бавария" жорий мавсумни муваффақиятсиз бошлагани сабабли, жамоа бош мураббийи сифатида ишлаб келган Карло Анчелотти кузда истеъфо чиқарилганди. Анчелоттини нафақадаги "Бавария" собиқ мураббийи, мюнхенликларнинг қадрли вакили Юпп Хайнкес алмаштирганди. 72 ёшли мутахассис эса жорий мавсум якунига етгач яна нафақага қайтади. "Бавария" раҳбарияти эса унинг ўрнига Нико Ковач номзодини маъқул кўрди.

Рейтинг: +33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика