RU

Последние новости

01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  3 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  0 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  1 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  15 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  8 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  3 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  5

Бразилия ярим финалга йўл олди Новости

Бразилия ярим финалга йўл олди

Мундиалнинг навбатдаги чорак финал баҳси бўлиб ўтди.
Жаҳон чемпионати чорак финал учрашувида тўқнаш келган Бразилия ҳамда Колумбия жамоалари ўртасида кечган баҳсда мундиал мезбонларининг қўллари баланд келди.



Луис Фелипе Сколари жамоаси ўйинни ҳужумкорлик билан бошлашди ва учрашув стартидаёқ тезкор гол киритишни уддасидан чиқишди. Бурчак тўпидан етказиб берилган тўпни Бразилия сардори Тиаго Силва тиззаси билан дарвозани ишғол этди ва беллашувдаги ҳисобни очди. Биринчи бўлимда бошқа голлар киритилмади.
Иккинчи таймни эса колумбияликлар фаоллик билан бошлашди. Лекин учрашувдаги иккинчи голни киритиш бразилияликларга насиб этди. Чамаси 28-30 метрлар масофадан белгиланган жарима тўпини Давид Луиз ажойиб тарзда амалга оширди ва ўзининг кучли зарбаси билан дарвозани нишонга олди.  Оспина бу вазиятда ожиз қолди.



Ўтказиб юборилган иккиняи голдан кейин Колумбия терма жамоаси бор эътиборини ҳужумга қаратишга мажбур бўлди. Захирадан майдонга тушган Адриан Рамос, Карлос Баккалар жамоаси ўйинига ўзгартириш кирита олишди.
Учрашувнинг 78-дақиқасига келиб бразилиялик посбон Жулио Сезарга колумбияни ҳужумини тўхтатишга хатога йўл қўйди ва Бразилия терма жамоаси дарвозаси томон пенальти белгиланди. Мундиалда порлаётган Хамес Родригез эса 11-метрлик нуқтадан адашмади ҳисобни қисқартириб, ўйин сўнггига қадар ўз мухлисларини умидини сўндирмади. Лекин ҳар қанча ҳаракат қилмасин, Колумбия бошқа гол кирита олмади ва мусобақани шу ерда якунлашга мажбур бўлди.
Бразилия эса ярим финалга йўл олди ва у ерда улар Германия терма жамоаси билан финал йўлланмаси учун баҳс олиб боришади.



ЖЧ-2014. 1/4 финал.

БРАЗИЛИЯ — КОЛУМБИЯ
2:1

Форталеза. “Кастелан” стадиони.

Бош ҳакам
: Карлос Веласко Карбальо (Испания)

Голлар
: Тиаго Силва (7), Давид Луиз (69), Хамес Родригез (80-пенальтидан).


Бразилия: Жуило Сезар, Тиаго Силва, Давид Луиз, Фернандиньо, Марсело, Хулк (Рамирес, 83), Паулиньо (Эрнанез, 86), Фред, Неймар (Энрике, 88), Оскар, Майкон.

Колумбия: Оспина, Сапата, Йепес, Санчез, Армеро, Гутьеррес (Бакка, 70), Хамес Родригез, Куадрадо (Куинтеро, 80), Гуарин, Ибарбо (А.Рамос, 46), Цунига.

Огоҳлантириш: Тиаго Силва (64), Родригез (67) Йепес (72), Жулио Сезар (78).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика