RU

Последние новости

Бразилия ТЖ мухлислари учун хушхабар Новости

Бразилия ТЖ мухлислари учун хушхабар

“Пентакампеонлар” етакчиси Неймар жамоавий машғулотларга қайтди.

Бразилия футбол федерацияси томонидан ижтимоий тармоққа жойланган роликда ҳужумчининг умумий гуруҳда эканлигини кўринди. 30 ёшли форвард гуруҳ босқичидан ўрин олган Сербия билан (2:0) баҳсда оёғидан жароҳат олганди. Шу туфайли, у қолган 2 баҳсда термадаги шерикларига ёрдам беролмади.

Эслатиб ўтамиз, Тите шогирдлари 5 декабрь куни (23:59) ЖЧ 1/8 финали доирасида Ж.Корея билан баҳслашади. Неймар ушбу учрашувда майдонга қайтиши кутилмоқда.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика