Бразилия — Германия ўйинини мексикалик Родригес бошқаради
07 июл 2014 08:03
Новости
Бразилия — Германия ўйинини мексикалик Родригес бошқаради
ФИФА ЖЧ-2014нинг илк ярим финал учрашувининг бошқариб борадиган ҳакам номини эълон қилди.
Унга кўра, сешанба оқшомида ўтказиладиган Бразилия ва Германия терма жамоалари ўртасидаги ўйинни мексикалик 40 яшар Марко Родригес бошқариб боради.
Таъкидлаш жоиз, бу Родригес учун ЖЧ-2014даги учинчи учрашув бўлади. Бундан аввал у Бельгия — Жазоир (2:1) ва Италия — Уругвай (0:1) ўйинларида ҳакамлик қилганди.
Дарвоқе, айнан Италия – Уругвай баҳсида Родригес “Ювентус” ярим ҳимоячиси Клаудио Маркизиони майдондан четлатган эди. Лекин Луис Суареснинг Италия терма жамоаси ҳимоячиси Жоржо Кьеллинини тишлаб олганини кўрмай қолганди.

Комментарии