RU

Последние новости

17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  2 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 17:02Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  4 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  10 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  11 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   4 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2

Бразилия футзалчилари чорак финал ҳақида нималар дейишди? Новости

Бразилия футзалчилари чорак финал ҳақида нималар дейишди?

Бразилия терма жамоаси футзалчилар Коста-Рикага қарши кечган нимчорак финал баҳсидан сўнг сайтимизга кичик интервьюлар беришди.

Бразилия терма жамоаси футзал бўйича мундиалда биринчи бўлиб чорак финал йўлланмасини қўлга киритишди. "Пентакампеон"лар нимчорак финалда терма жамоамизни мағлуб этган Коста-Рикани йирик 5:0 ҳисобида таслим этишди. Биз эса бразилиялик футзалчиларнинг учрашувдан кейинги фикрлари билан қизиқдик.


"Қийин ўйин бўлишини билардик. Плей-офф босқичида бошқа даражалари ўйинлар бўлади. Мағлуб бўлган жамоа уйига жўнаб кетади. Барчаси масъулиятни ўз бўйнимизга олган ҳолда майдонга тушдик ва ғалаба қозондик. Плей-офф босқичидаги дастлабки учрашувни ўтказиб олдик ва энди эса кейинги рақиблар ҳақида ўйлашимиз керак. Биз 5та гол урдик ва ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбормадик. Бу яхши натижа деб ўйлайман. Буёғига фақатгина чорак финал ҳақида ўйлашимиз керак бўлади. Ушбу мусобақа якунланганидан сўнг Бразилияга Жаҳон чемпионлари сифатида қайтиш бизнинг асосий мақсадимиз", - дея фикр билдирди мусобақа тўпурари Марсел.

"Плей-офф баҳслари олдинроқ ўтказилган учрашувлардан бироз фарқ қилади. Фикримча, яхши ўйин ўтказдик ва ўйин давомида хотиржам эдик. Биз кўпроқ ҳимояда хатосиз ўйнашга ҳаракат қилдик. Ҳужумдаги маҳоратимизни намойиш этиб, имкон қадар кўпроқ голлар уришга интилдик. 1/4 финал босқичи бундан-да қийинроқ кечиши аниқ. Кейинги рақибимиз ҳам анча жиддий, аммо биз нимага қодир эканлигимизни биламиз ва кейинги босқичга ўтиш учун ажойиб имкониятимиз бор", - дея фикр билдирди Марлон.


"Бугунги учрашувда ўзимизга керакли бўлган натижага эриша олдик, менимча. Гол ўтказиб юбормадик ва кейинги учрашувларга қадар ўйинимизни яхшилаб олишимиз керак. Чорак финалда бизни Эрон ёки Марокаш терма жамоалари кутиб турибди. Икки рақиб ҳам ўта кучли. Бизда қарор қабул қилишга имконият йўқ ва шу сабабли ҳар бир рақибга қарши ўйнашга мажбурмиз. Кўпчилик бизни мусобақа фаворитлари деб аташмоқда, аммо бу ҳеч нимани исботламайди. Биз эндигина нимчорак финалдамиз", - дейди Бразилия терма жамоаси юлдузи Феррао.

"Коста-Рикага қарши учрашув осон кечмаслигини билардик. Рақибимиз жуда тезкор жамоа эканлигидан хабаримиз бор эди. Умумий олганда, яхши ўйин ўтказдик ва ғалаба қозондик. Бизни кейинги босқичда янада қийинроқ рақиб кутиб турибди. Ҳозир бироз дам олишимиз ва ундан сўнг кейинги рақиб ҳақида ўйлашимиз керак", - дея айтиб ўтди Негиньо.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика