RU

Последние новости

13:55Арманистон асосий стадиони майдонини Женнифер Лопес концертидан 1 ой ўтмай тиклашга эришди  5 13:36Германия терма жамоаси 2001 йилдан бери илк бор Жаҳон чемпионати саралашида гол уролмади  0 13:09Қирғизистон Ўзбекистон билан ўйин олдидан 2 та йўқотишга эга  9 12:41IShowSpeed Қозоғистонга келади  1 12:14"Барселона" келаси ёз учун иккита топ-трансферни режалаштирган  1 11:33Месси Жаҳон чемпионатида қатнашадими?   13 10:47Юлиан Нагельсман кечаги мағлубиятдан сўнг шогирдларини кескин танқид қилди  3 10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  3 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  18 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  3 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  10 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  9 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  12 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  7 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9

АПЛ. "Брайтон" 90+3 дақиқада пенальтидан гол уриб, "Ливерпуль" билан ўйинда дуранг натижага эришди Новости

АПЛ. "Брайтон" 90+3 дақиқада пенальтидан гол уриб, "Ливерпуль" билан ўйинда дуранг натижага эришди

Англия Премьер-лигаси 10-тур доирасидаги "Брайтон" - "Ливерпуль" ўйини бўлиб ўтди.

"Брайтон" - "Ливерпуль" 1:1

Гол: Гросс (90+3) - Жота (60)

"Брайтон": Райан, Уэбстер, Данк, Уайт, Велтман, Биссума, Гросс, Марч, Уэлбек, Мопе, Коннолли.

"Ливерпуль": Алиссон, Филлипс, Уильямс, Робертсон, Фабиньо, Диогу Жота, Милнер, Минамино, Вейналдум, Салах, Фирмино.


АНГЛИЯ ПРЕМЬЕР-ЛИГАСИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ ВА ТЎПУРАРЛАР РЎЙХАТИ БИЛАН ТАНИШИНГ

Брайтон

Паскаль Грос - 90'

Премьер-лига . Тур 10

28/11/2020, 17:30

1
:
1
Завершен

Ливерпуль

Диогу Жота - 60'

Стадион: The American Express Community Stadium, 0 зрителей

Главный судья: Стюарт Аттуэлл

45'
90'
20'  Нил Мопе
26'  Нил Мопе (Леандро Троссард)
45'  Йоэл Велтман
63'  Аарон Коннолли (Адам Лаллана)
71'  Адам Лаллана (Алиреза Джаханбахш)
82'  Бен Уайт
90'  Паскаль Грос
34'  Мохамед Салах
46'  Неко Уильямс (Джордан Хендерсон)
60'  Диогу Жота
60'  Мохамед Салах
64'  Мохамед Салах (Садио Мане)
74'  Джеймс Милнер (Кертис Джонс)
84'  Садио Мане
90'  Алиссон


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ

90+3. Гросс 11 метрлик нуқтадан гол урди. 1:1 (!)

90+1. Ҳакам VARга мурожаат қилмоқда. "Ливерпуль" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Робертсон Уэлбекнинг оёғига зарба бериб юборганди.

90. Ҳакам иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берди.

84. Ҳа, бу сафар ҳам оффсайд, Маненинг голи ҳисобга олинмади. 

83. Садио Мане жарима зарбасидан узатилган тўпни бош билан рақиб дарвозасига аниқ йўллади.

83. "Брайтон" ўйинчиси Уайт Жотага қарши жуда ҳам кескин ўйнади ва сариқ карточка билан жазоланди.

80. Зарбалар бўйича устунлик "Брайтон" томонида: 7:6, аниқ зарбалар бўйича эса тенгик - 2:2.

74. "Ливерпуль" хавбеки Милнер жароҳат олиб майдонни тарк этди, унинг ўрнига Жонс туширилди.

71. Ҳозиргина майдонга тушган Лаллана майдонни тарк этди, унинг ўрнига Жаҳонбахш тушди. 

70. "Брайтон" олдинга ўтишга шошмаяпти, "Ливерпуль" эса эркин тарзда тўпга эгалик қилмоқда.

64. Мане майдонга тушди. Салаҳ эса норозилик билан майдонни тарк этди.

63. "Брайтон"да ўзгариш: "Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана бугун ўйинда омади келмаган Конноллини алмаштирди.

60. ГООООЛЛ!! Жота жарима майдончаси ичида рақибларини алдаб Райан дарвозасини ишғол қилди.

54. Тўпга эгалик қилиш бўйича "Ливерпуль" устунлик қилмоқда: 32% - 68%

50. Иккинчи бўлимни "Ливерпуль" фаолроқ бошлади, аммо "қизиллар" кескин ҳужум уюштира олишмаяпти.

46. ИККИНЧИ БЎЛИМГА СТАРТ БЕРИЛДИ!

Иккинчи бўлим аввалида "Ливерпуль" сафида Хендерсон майдонга тушди, у Уильямсни алмаштирди.


БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ

45. Ҳакам биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берди.

40. Ҳа, икки жамоа ўйинчилари ҳам ҳозирча дарвоза томон аниқ зарба бера олишмади.

35. Йўқ, ҳакам VAR ёрдамида голни бекор қилди.

34. ГООЛЛ! Салаҳ рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди ва гол урди.

33. Троссарднинг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбаси ноааниқ кетди.

31. Ўйинда темп пастроқ. "Ливерпуль" ўйинчилари ҳужум ташкил қилишда муаммоларга дуч келишмоқда.

26. Мопенинг ўрнига Троссард тушди.

23. Ҳозиргина пенальтини голга айлантира олмаган Мопе жароҳат олиб майдонни тарк этди.

20. Йўқ, мезбонлар пенальтидан гол ура олишмади. Мопенинг зарбаси ноаниқ кетди.

19. "Ливерпуль" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Уильямс жарима майдончаси ичида Конноллини йиқитган эди.

16. Ўйин анча сокинлашди. Икки жамоа ўйинчилари ҳам ҳимояда ишончсизроқ ўйнашмоқда.

10. Коннолли Алиссон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо унинг зарбаси ноаниқ кетди.

7. "Ливерпуль" дастлабки дақиқаларни ажойиб тарзда бошлади, мезбонлар мудофаада жуда бўш ўйнашмоқда.

3. Салаҳ қулай вазиятдан гол ура олмади. Мисрлик футболчининг жарима майдончаси ичидан берган зарбасига аниқлик етишмади.

2. Ўйиннинг дастлабки дақиқалариданоқ ҳисоб очилиши мумкин эди. Жота тўпни қулай вазиятдаги Салаҳга узатди, аммо мезбонлар ҳимоячилари бу вазиятда яхши ўйнади.

1. Ўйин бошланди!

- Ҳайрли кун. Тез орада Англия Премьер-лигаси 10-тур доирасидаги "Брайтон" - "Ливерпуль" ўйини старт олади ва бу баҳсни сизлар билан биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика