Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади
26 янв 11:58
Новости
Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади
Мбеумо "Арсенал"га қарши ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисобни тенглаштирди. У Мартин Субимендининг қўпол хатосидан унумли фойдаланди.
Қизиғи шундаки, Мбеумо — "Манчестер Юнайтед" сафида "Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Ливерпул"га Премьер-лига бир мавсумида гол урган илк ўйинчи бўлди — бундан аввал буни Маркус Рэшфорд 2022/23 йилги мавсумда амалга оширганди.
Бундан ташқари, 26 ёшли камерунлик футболчи жамоадаги дебют мавсумида ушбу натижага эришган Робин ван Персидан (2012/13 йилги мавсум) кейинги биринчи футболчи бўлди.
Мбеумо ёзда "Брентфорд"дан 75 млн евро эвазига "Олд Траффорд"га кўчиб ўтди. Ҳозирга қадар у 19 ўйинда 8 та гол ва 1 та голли узатмани қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии