RU

Последние новости

11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  0 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  2 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  4 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  1 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  3 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  14 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  1 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  5 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  3 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  10

Бўйи билан ажралиб турадиган Евгений Сафонов эсингиздами, у бугун 42 ёшга тўлди Новости

Бўйи билан ажралиб турадиган Евгений Сафонов эсингиздами, у бугун 42 ёшга тўлди

Бугун, 6 июль куни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ дарвозабони Евгений Сафонов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Евгений Сафонов - 1977 йилнинг 6 июль куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. Дарвозабонликни танлаган Женя 19 ёшида «Дўстлик» жамоаси таркибида олий лигада дебют қилган. Икки йил давомида пойтахт вилояти жамоаси шарафини ҳимоя қилган Сафонов 1999 йилда Самарқанднинг «Динамо»сига кўчиб ўтди. 2000 йилда эса Россияга йўл олди ва Ярославлнинг «Шинник» клуби билан шартнома имзолади. Евгений олти мавсум давомида ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилди. 2000 йилнинг 1 ноябрь куни Россия биринчи дивизионида дебютини нишонлаган. Айнан «Шинник» таркибида ўтказган йиллари унинг фаолиятидаги ёрқин лаҳзалар сифатида тарихга муҳрланди, десак муболаға бўлмайди. 

Сафонов футболчилик фаолияти давомида Россиянинг «Урал», «Рязань», Қозоғистоннинг «Мегаспорт» жамоалари сафида тўп тепди. Фаолиятининг сўнгги қисмида Самарқанднинг «Динамо» шарафини ҳимоя қилди. 1999-2006 йиллар оралиғида Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосида майдонга тушди. 

Фурсатдан фойдаланиб, сайтимиз ўқувчилари ва ходимлари номидан Евгений Сафоновни бугунги таваллуд куни билан муборакбод этамиз. Тез орада Сафонов билан боғланиб, у билан интервью уюштирамиз. Бизни кузатишда давом этинг. 

Рейтинг: +39   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика