Боян Цигер: "Финалда омад кўпроқ "Насаф"га кулиб боқди"
21 дек 2022 18:28
Новости
Боян Цигер: "Финалда омад кўпроқ "Насаф"га кулиб боқди"
Жамоа чемионатда 2-ўринни қўлга киритди. Ўзбекистон Кубоги финалига қадар етиб борди. Бунда клуб сафида ўйнаган легионерларнинг хизматлари катта бўлди. Жумладан, ҳимоячи Боян Цигер ҳам асосий таркибда майдонга тушди. Хўш, Цигер наманганликлар сафида қоладими?
"Мавсум ҳақида нима дейиш мумкин? Афсуски, жамоамиз икки мусобақада ғолиб бўла олмади. Бу бироз кайфиятни туширади. Шунга қарамай, "Навбаҳор" учун яхши ўтди. Яхши таассуротлар қолди.
Ўзбекистон Кубоги финалида "Насаф" билан кучларимиз тенг эди. Лекин омад кўпроқ рақибга кулиб боқди ва якунда "Насаф" муваффақият қозонди.
"Навбаҳор" билан шартномам муддати якунланди. Аммо тез орада бу борада янгиликлар бўлади. Менда бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бор. Ҳозирда айнан қайси жамоалардан эканлигини айта олмайман. Тез орада барчаси маълум бўлади", – деб сўзини якунлади Цигер.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Комментарии