RU

Последние новости

23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  0 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  2 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  4 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5

Ботирали Эргашев: "Бугунги ўйинда дўстлик ғалаба қозонди" Новости

Ботирали Эргашев: "Бугунги ўйинда дўстлик ғалаба қозонди"

Бугун чемпионатимизнинг сўнгги 30-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ушбу турда Тошкентнинг икки жамоаси "Пахтакор" ҳамда "Обод" клублари ўзаро беллашишди.

Шиддатли кечган учрашувда томонлар муроса йўлини танлашди (1:1). Ушбу баҳсдан сўнг "Пахтакор" клубида дебют учрашувини ўтказган Ботирали Эргашев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Илк дебют ўйинимда ўзим учун анчагина тажриба орттириб олдим, ўзимга бўлган ишонч кўпроқ пайдо бўлди. "Обод" жамоасига қарши оғир баҳс кечишини билардик. рақибларимиз ҳам яхши тайёргарлик кўришган экан. Ушбу учрашувда йшл қўйган хатоларимни кўриб чиқиб ўз устимда янада кўпроқ ишлашга ҳаракат қиламан. Келаси йили асосий таркибга кириш учун бор кучиб билан интиламан.

Учрашувнинг қўшимча вақтида дарвозани ташлаб рақиб жарима майдончаси ичига етиб бордим. Футболда таваккал қилмаса бўлмайди. Шунинг учун ҳам ғалаба қозонишимиз учун жамоадошларимга ёрдам бериш учун олдинга боргандим. Рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун ҳаракат қилдик, аммо буни уддасидан чиқа олмадик. Бугунги ўйинда дўстлик ғалаба қозонди", - дейди "Пахтакор" клуби посбони Ботирали Эргашев.

Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика