RU

Последние новости

12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  7 11:31"Рома" "Ланс" футболчисини сотиб олди  0 11:14Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  12 11:05ПСЖ бош мураббийига “Реал“ футболчиси керак  2 10:43“Ливерпуль“ Диаснинг ўрнига “Реал“ футболчисини олиб келади  8 10:19МЮ яна бир ҳужумчисини сотишга тайёр. Унга А Сериядан таклифлар бор  1 09:56“Ал-Ҳилол” Саудия Арабистони Суперкубогида иштирок этишдан бош тортди  2 09:31Отабек Жўрақўзиев: “Мухлисларимизни Суперлига ва ОЧЛ учрашувларида хурсанд қиламиз”  4 09:05МЮ Ўринбоевнинг жамоадошига қизиқиш билдирмоқда  1 08:39“Навбаҳор“ “Нефтчи“ футболчиси билан 2 ярим йиллик шартнома тузди  2 08:13Салоҳ барча даврларнинг энг яхши африкалик футболчи ким деган саволга жавоб берди  19 07:47“Навбаҳор“ Одиловнинг ўрнига бразилиялик футболчини олиб келмоқда  7

Ботир Раҳимов: "Жамоа учун менежер масъул саналади" Новости

Ботир Раҳимов: "Жамоа учун менежер масъул саналади"

Клуб Президентининг батафсил баёнотини эътиборингизга тақдим этамиз.
"Авваламбор, "Пахтакор" ФКнинг барча ходимлари, жамоа мухлислари ва Ўзбекистондаги барча ишқибозларни янги 2014 йил билан табриклайман.  Футболчиларга янги мавсумга тайёргарлик жараёнини яхши ўтказиб, бизни чиройли ва ҳужумкор ўйин билан хурсанд этишларини тилайман. Шу билан бирга уларнинг ўйинларини кўрганлар маънавий завқ олишсин. "Пахтакор" ва бошқа жамоалар мухлисларига сиҳат-саломатлик, севимли клублари уларга ғалабалар ёрдамида хурсандчилик улашишсин. Клубимиз учун охирги бир неча йилларда иқтидорли ёшларни тарбиялаш муҳим ўрин тутди. Бугун ишонч билан айтишим мумкинки, клубимиз сиёсати жамоа фалсафаси талабларига тўлиқ жавоб беради. Клуб инфратузилмасини яратиш ва профессионал фаолият учун шароитни муҳайё қилиш клуб менежменти олдига қўйилган асосий талаблардан бири эди.

Клуб раҳбарияти олдидаги асосий вазифалардан бири истеъдодли ёшлар таҳсил олиши мумкин бўлган футбол академиясини ташкил этиш эди. Иккинчи муҳим вазифа асосий таркибда академия тарбияланувчилари ўйнашига эришиш саналарди. Қувонарлиси, ўтган мавсумда асосий жамоа таркибида 7-8 нафар клуб академиясида таҳсил олган футболчилар майдонга тушишди. Уларнинг барчаси академияда берилган сабоқ туфайли "Пахтакор"га содиқлик руҳида тарбияланишган. Ўз жамоасини чин дилдан севган футболчигина фаолиятида катта натижаларга эриша олади. Биз юлдузларни катта трансферлар орқали йиғмаймиз. Биз бўлажак юлдузларни клубимизда тарбиялаймиз. 

Ишонаманки, футбол йўлини академиямизда бошлаган болакай учун клуб шунчаки бўш овоз бўлмайди. Унинг учун "Пахтакор" рамзи бор либосда ўйнаш муҳим саналади. Бугун жамоа тарихида энг ёш бўлган жамоа жамланган.

Йилдан-йилга ёш футболчилар ўйин сифатини яхшилашларига ишонаман ва умид қиламанки, ушбу жамоа билан клуб тарихидаги энг яхши натижаларга эришамиз. Деярли барча футболчилар турли терма жамоаларда имтиҳондан ўтиб келишмоқда, улар тез орада миллий терма жамоанинг асосини ташкил қилишади. Искандеров, Козак, Сергеев, Ҳошимов, Кримец ва Исматуллаев бош жамоада ўйнашга улгуришган.  Ташкилий-услубий ва инфратузилма билан боғлиқ масалаларни яхшилаш мақсадида клуб акциядорлари бош мураббий лавозимини бекор қилиш қарорига келишди. Унинг ўрнига клуб менежери лавозими таъсис этилади. Унинг мажбуриятларига фақат ўқув-машғулот йиғинларини назорат қилиш эмас, балки академия фаолияти, селекция ишлари, ёшлар жамоалари ва биринчи лига жамоасини назорат этиш ҳам киради.  Кўп йиллар мобайнида "Пахтакор" менежментини Самвел Бабаян бошқариб келмоқда. У клубга содиқ, унинг мотори ва юраги ҳисобланади. У деярли ҳамиша акциядорлар ва ишқибозлар олдида натижалар учун асосий жавобгар шахс бўлиб келган. Мен биламан, у ўқув-машғулот йиғинлари, таркибни аниқлаш, ёш иқтидорни топиб, унинг таркибга кириши каби муҳим қарорларни қабул қилиб келган. Клуб ва жамоа фалсафасини аниқлаб келган.

Бугунги кунда Самвел Бабаян Осиёдаги энг яхши футбол менежерларидан бири ҳисобланади. У ҳамиша ўз билимини ошириш устида ишлайди.  Футболи тараққий этган кўплаб мамлакатлардан биламиз, жамоани менежерлар бошқаради. Самвел Бабаян "Про" лицензиясига эга, инфратузилмаси ва ўқув-йиғин машғулотлари энг яхши саналган клубларда малака оширган.  Унга ва унинг шогирдларига ижобий натижаларга эришиб, мухлисларни чиройли ва мафтункор ўйин билан хурсанд этишларини тилаб қоламан"!
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика