RU

Последние новости

23:21"Динамо" Танташевнинг Жиззахдаги қарорлари бўйича расмий эътироз киритди  7 23:11Дониёр Нарзуллаев: "Бироз омадимиз келмади. Голларимни фарзандларимга бағишлайман"  0 22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  2 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  8 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   120 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  2 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  70 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  3 20:21"Нюкасл" 40 млн фунтга ҳужумчи сотиб олмоқчи  1 19:52Ёшлигидан пулга қизиққан Мемфис, 44 ёшни қаршилаган Сиссе ва бошқалар. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  2 19:45Саудия Арабистони Суперкубоги. "Ал Аҳли" йирик ғалабага эришиб, финалга чиқди  3 19:39Пролига 13-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 19:25"Сўғдиёна" - "Динамо". Таркиблар билан танишинг  7 18:42Opta А Серияда қайси жамоада чемпион бўлиш эҳтимоли катта эканлигини маълум қилди  1 17:50Эшитдик-да! Португалия терма жамоаси собиқ устози Ўзбекистон МТЖда иш бошлаши мумкин   73

Ботир Қодирқулов: “Хиндистонда операция кўнгилдагидек ўтди” Новости

Ботир Қодирқулов: “Хиндистонда операция кўнгилдагидек ўтди”

“Шўртан” ўйинчиси Ботир Қодирқуловнинг Хиндистонга жўнаб кетгани ҳақида хабар бергандик. Яқинда 31 ёшли футболчи юртимизга қайтиб келди. Шу муносабат билан Қодирқуловни суҳбатга чорладик.
- Ботир ака, Хиндистондан қачон келдингиз?
- 10 февраль куни юртимизга қайтиб келдим. Деҳлида 8 кун бўлдим.

- Хиндистон варианти қандай пайдо бўлди?
- Дўстим Жасур Бобоев ҳам илгари Хиндистонга бориб оёғини операция қилдириб келганди. Айнан унинг маслаҳатига кўра, мен ҳам оёғимни Деҳлида операция қилдиришни лозим топдим.

- Бу жарохатни қачон олгандингиз?
- Оёғимдаги эски жарохат қийнаб келаётганди. Ўзимизда операция қилдирганимда шифокорлар ўз ишини пухта бажармаган экан. Асорати билиниб турди. Шунинг учун хорижда яна бошқатдан операция қилдириб келишга қарор қилдим.

- Хўш, бу сафар операция жараёни қандай ўтди?
- Ҳаммаси кўнгилдагидек. Ҳеч қандай ҳавотир йўқ.

- Шифокорлар қачон майдонга қайтишингиз борасида тайинли гап айтдими?
- Ҳозирча ҳассада юрибман. Таҳминан 2 ойдан сўнг тренажёр залида енгил машғулотларни ўтказиб бораман. Аста-секин майдонга чиқиб, югуриш ва умумий гуруҳ билан шуғулланишни бошлайман.

- Бу йил сизни яна расмий ўйинларда кўришимиз мумкинми?
- Ҳа, албатта. Ўзим ҳам шунга умид қиляпман. Иккинчи даврага қадар оптимал формага кириб боришга уринаман. Ҳар холда шунга харакат қиламан.

- Хиндистонга бориб келишингизда “Шўртан” клубининг моддий томондан амалий ёрдамини сездингизми?
- Ҳа, клуб раҳбарияти бу борада қўллаб-қувватлади. Уларга миннатдорчилик билдириб қоламан. Қолаверса жамоадошлар ва мураббийлар ҳам руҳан кўнглимни кўтармоқда.


Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика