RU

Последние новости

15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  0 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  1 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  1 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  5 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  3 11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  3 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  3 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  3 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  5 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0

Ботир Қодирқулов: "Раҳбарлар томонидан эътибор бўлса "Шўртан" яна олий лигага қайтади" Новости

Ботир Қодирқулов: "Раҳбарлар томонидан эътибор бўлса "Шўртан" яна олий лигага қайтади"

Айтишларича ғузорликлар шу йилнинг ўзидаёқ яна олий лигага чиқишни ўз олдиларига устувор вазифалардан бир сифатида қўймоқда.
Таркиб жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, "Шўртан" вазифани бажаришга қодир дейиш мумкин. Лекин бугунги суҳбатдошимиз Қодирқуловнинг айтишича кўпроқ раҳбариятнинг эътибори муҳим аҳамият касб этади. Олий лиганинг айрим жамоаларидан таклифлар олган бўлишига қарамай қашқадарёлик Ботир Қодирқулов бу йил ҳам "Шўртан"да қолиб жамоани кучлилар сафига қайтариш йўлида астойдил меҳнат қилишни ният қилган.

- Шу кунга қадар Ғузор ва Тошкентда бир нечта йиғинларни ўтказдик. Таркибда ўзгаришлар кўп. Йўқотишлар ўрнини бир қатор ёш ва маҳоратли футбочилар эвазига тўлдирилмоқда. Хусусан Шавкат Насибуллаев, Муқимжон Тошматов каби илгари олий лигада ўйнаган таниқли футболчилар билан бир қаторда бир қатор истеъдодли ёшлар йиғинга жалб этилган. Янгитдан ташкил этилаётган таркиб, аста-секин шаклланиб бормоқда. Янги келган футболчилар билан вақт ўтган сайин бир-биримизни тушуниб оляпмиз. Чемпионат стартига қадар бу жараённи янада мукаммаллаштириб оламиз деган умиддаман.

- Хабарингиз бор, бу йил жамоада бош мураббий ўзгарди. Янги мураббий  Мухтор Қурбонов билан илгари ҳам бирга ишлаганмиз. Ўз вақтида "Шўртан"ни белоруссиялик Криушенко бошқарган кезларда Қурбонов ёрдамчи мураббий  сифатида фаолият юритган. Шу боис янги мураббий билан ҳам олдиндан танишлигимиз учун ҳеч қандай муаммо йўқ. У кишининг ўтказаётган машғулотлари ҳам қониқарли даражада. Зерикиб қолмайсиз.

- Бу йил ҳам "Шўртан"да қолишга қарор қилдим. Чунки ўзим қашқадарёлик бўлганим учун ҳам уйимга яқинроқ жойда ўйнашни истадим. Қолаверса жорий мавсум жамоа олдига яна элтига қайтиш вазифаси қўйилмоқда. Раҳбарият шароитларни ҳам ҳудди олий лига жамоаларидаги каби бўлишини айтганидан кейин олдимда турган вариантларни кўриб чиқмадим. Олий лиганинг ўртамиёна жамоаларидан таклифлар бўлганди. Лекин "Шўртан"ни яна олий лигага қайтариш йўлида ўз ҳиссамни қўшишга ният қилганман.

- Ҳозир таркибимизда бунгача олий лигада ўйнаган етакчи ўйинчилар кўп. Лекин бу билан мақсадга аниқ эришдик деб олдиндан айтиб бўлмайди. Аввало раҳбарларнинг эътибори жуда зарур эканлигини алоҳида айтиб ўтишни истардим. Чунки раҳбарият томонидан сезиларли қўллаб-қувватланиш бўлмаса, натижалар барибир салбий кўриниш олаверади. Мисол учун, ўтган йилги таркибни олайлик. Ким ўйлабди дейсиз бундай таркиб билан "Шўртан"ни олий лигадан тушиб кетишини. Шунинг учун хоҳлардимки, клубимиз раҳбарлари мавсум давомида жамоани қўллаб-қувватлаб турса биз футболчилар жамоани ўз олдига қўйган мақсадига эришиши учун бор кучни ишга соламиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика