Ботир Қодирқулов: "Карантин даврида клубдан олинган бино қайтариб берилмади"
13 мая 2022 21:52
Новости
Ботир Қодирқулов: "Карантин даврида клубдан олинган бино қайтариб берилмади"
Ўйин ҳақида
- Бугунги ўйин қийин бўлишини билгандик, шу боис яхши тайёргарлик кўрдик, рақибни ўрганиб чиқдик. Ўйин охирида нима бўлганини тушунтириб бериш қийин.
- Ҳакам белгиланган вақтдан аввал ўйинни тўхтатиб қўйди чамамда.
- Уни баҳона қилолмаймиз. Менимча, йигитларда чарчоқ юзага келди.
- Захирадан майдонга туширилган ўйинчилар ҳисобга таъсир ўтказди деб ҳисоблайсизми?
- Бугун мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик. Захирадан туширилган ўйинчилар ёрдам бера олишмади. Ўйин тафсилотларини ўрганиб чиқамиз.
- Бугунги ўйинда бош мураббий Асрор Алиқулов иштирок этмади. Унинг ўрни қанчалик билинди?
- Алиқулов билан телефон орқали мулоқот қилдик, унинг кўрсатмаларини йигитларга тушунтирдик. Улар имкони борича, ҳаракат қилди, бироқ сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбордик.
- "Андижон" мураббийининг айтишича, уларда ёши катта ўйинчилар кўплиги боис, аввал рақибни толиқтириб, кейин бор кучни берар экан. Бу жиҳатларни ўйиндан аввал ўрганганмидингиз?
- Албатта, бироқ рақиб ҳам бизни ўрганиб чиққан. Улар ҳам иккинчи жамоа бўлиб ўйнади. Учрашув биз кутгандек ўтди, фақат баҳс охирида мувозанатни йўқотганимиз панд берди.
- Бош мураббий нега ўйинда қатнашмади?
- Асрор Алиқулов Про лицензияси учун ўқимоқда. Якуний имтиҳони борлиги боис, бу ерга кела олмади. Бироқ телефон орқали алоқада бўлиб турди.
- Охирги бурчак тўпига чиқишда дарвозабон хатога йўл қўйди. Бугунги ўйинда уни айбдор деб санаш мумкинми?
- Айбдор дейиш керак бўлса, барчамиз айбдормиз. Бу вазиятни кўриб чиқамиз.
- Рақиб жамоа томонидан прессинг, чалиб йиқилишлар кўп кузатилди. Буни ҳам эътиборга олганмидингиз?
- Ҳа, шогирдларим бугун яхши ўйнашди. Имкониятлардан фойдалана олмадик.
- Бугун Муҳриддин Зоиров ҳужумчи сифатида тўлиқ ҳаракат қилди. Захирада яна бир ҳужумчи - Асадбек Самариддинов бор эди. УНга имкон берилмаслиги Зоировнинг жисмоний ҳолати яхшилигиданми?
- Самариддинов яхши ҳужумчи, бироқ Зоиров кўп ўйинларда гол урмоқда, шу боис уни майдонга туширдик. Асад ёш, келажаги олдинда, унга ҳам ҳали имкон берамиз.
- Одатда мураббийлар ўйин ўхшамаса ёки бошқа режаси бўлса, тайм якунидан 7-8 дақиқа аввал бир нечта ўзгариш амалга оширади. Бугун сизда ҳам шу ҳолат кузатилди. Қисқа вақт ичида захирадан тушганлар нимадир қила оладими?
- Йигитларда чарчоқ сезилгани учун алмаштиришларни қўлладик.
- Бироз аввал Championat.asia сайтида "Шўртан"га тегишли бўлган бино карантин вақтида фойдланишга олинган ва ҳанузгача қайтариб берилмагани ҳақида мақола эълон қилинганди. Айни пайтда карантин даври эмас, клубга ўз биноси қайтарилдими?
- Йўқ, қайтариб берилмади. Бу масалани раҳбарият кўриб чиқади.
Похожие новости
championat.asia
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии