RU

Последние новости

09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  12 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  3 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  2 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  3 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  7 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  47

БЎСМ-16 "Пахтакор"нинг 60 йиллигига бағишланган турнир ғолиби Новости

БЎСМ-16 "Пахтакор"нинг 60 йиллигига бағишланган турнир ғолиби

Теги :  Пахтакор
9-13 май кунлари "Чилонзор" стадионида 2001 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат жамоалар ўртасида "Пахтакор"нинг 60 йиллигига бағишланган турнир бўлиб ўтди.

Мусобақада мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан 12 жамоа иштирок этди. Ярим финалга гуруҳлардан "Пахтакор", "УзДонгЖу", РОЗК ва БЎСМ-16 жамоалари йўл олишди. "Пахтакор" РОЗКдан 3:0 ҳисобида устун келган бўлса, БЎСМ-16 "УзДонгЖу"ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

3-ўрин андижонликларни 3:0 ҳисобида доғда қолдирган РОЗК жамоасига насиб этди. Финалда клубимизга қарашли икки футбол мактаби жамоалари тўқнаш келиб, унда Сергей Токов бошчилигидаги БЎСМ-16 Станислав Кудряшов қўл остидаги "Пахтакор"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
 
Мусобақа якунида энг яхши футболчилар ҳам тақдирланди.
Энг яхши дарвозабон - Муҳаммадқодир Иминжонов "Фарғона"
Энг яхши ҳимоячи - Нодирхон Неъматхонов РОЗК
Энг яхши ярим ҳимоячи - Беҳзод Шамсиев "Пахтакор"
Энг яхши ҳужумчи - Жавоҳир Жумаев БЎСМ-16
Энг яхши футболчи - Диёр Рамазанов “Пахтакор”

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика