RU

Последние новости

19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  1 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  2 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  0 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  13 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  3 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  9

Бошқарма ходимлари мусобақа ғолиби Новости

Бошқарма ходимлари мусобақа ғолиби

Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида уюштирилган мини футбол бўйича “Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси Кубоги-2019” мусобақаси ўзига хослиги билан муҳим аҳамият касб этди.

Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йилнинг 4 сентябрида ўтказилган видеоселектор мажлиси баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада Хоразм вилоятида ҳам эътиборга молик тадбирлар уюштириляпти. Жумладан, Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида уюштирилган мини футбол бўйича “Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси Кубоги-2019” мусобақаси ўзига хослиги билан муҳим аҳамият касб этди. Унда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси аппарати, бошқарманинг шаҳар ва туманлардаги бўлимлари, спорт мактаблари ҳамда мактаб-интернатларининг раҳбар ходимлари ва методистлардан ташкил топган 14 та терма жамоа олимпия тизимида куч синашди.

Финал учрашувида 4 та БЎСМ-Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган, Яккама-якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган, Сув спорти турларига ихтисослаштирилган ва Гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаблари ходимларидан ташкил топган “Ёшлик” спорт мажмуаси жамоаси ва Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси аппарати жамоаси ўзаро куч синашди. Қизиқарли ва кескин кечган беллашувнинг асосий вақтида ғолибни аниқлашни имкони бўлмади, 4:4. Пенальтидан тўп тепиш машқини бажаришда Бошқарма аппарати мини футболчилари омадли чиқишди-3:2. Натижада, улар илк бор ўтказилган мусобақа ғолиби бўлишди. “Ёшлик” вакиллари иккинчи ўринни эгаллади. Фахрли учинчи ўриндан Урганч тумани терма жамоаси жой олди.


Мусобақа натижалари
Нимчорак финал. Хонқа тумани-Боғот тумани-4:6, Хива шаҳри-Шовот тумани-1:5, Гурлан тумани-Хива тумани-5:1, Урганч шаҳри-Ҳазорасп тумани-2:3, Бошқарма аппарати-Янгиариқ тумани-4:0, Янгибозор тумани-Урганч тумани-0:6.

Чорак финал.“Ёшлик” спорт мажмуаси-Боғот тумани-7:2, Шовот тумани-Гурлан тумани-5:2, Ҳазорасп тумани-Бошқарма аппарати-0:4, Урганч тумани-Қўшкўпир тумани-0:0(пен. 3:2).

Ярим финал.“Ёшлик” спорт мажмуаси-Шовот тумани-5:4, Бошқарма аппарати-Урганч тумани-6:3.

3-ўрин учун.Шовот тумани-Урганч тумани-2:4.

Финал.“Ёшлик” спорт мажмуаси-Бошқарма аппарати-4:4(пен. 2:3).


Ғолиб жамоа қуйидаги таркибда иштирок этди: Шокир Мадаминов (жамоа сардори, бошқарма бошлиғи), Жонибек Мейлиев (бошлиқ ўринбосари), Ойбек Камалов (бош мутахассис), Сарвар Қаландаров (бош мутахассис), Аббос Каримов (бош мутахассис), Ободжон Абдуллаев (бош мутахассис), Самандар Хўжаниязов (бош мутахассис), Жасур Атаджанов (бош мутахассис), Санжар Ваисов (етакчи мутахассис).

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ Урганч шаҳридан.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика