RU

Последние новости

21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  1 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  8 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  7 19:30Диёр Ҳолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  2 19:22U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  7 19:07"Рома" ҳужумчисини трансферга қўяди  3 18:42Рой Кин "Арсенал"нинг чемпионлик учун курашдаги асосий муаммосини кўрсатиб ўтди  3 18:20Левандовски "Бавария"ни "Боруссия"дан устун қўйди  8 17:58Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тарихий ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  6 17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  11 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  22 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  14 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  35

Бош вазир томонидан ўтказилган йиғилишда ЎФА фаолияти танқид қилинди Новости

Бош вазир томонидан ўтказилган йиғилишда ЎФА фаолияти танқид қилинди

Бугун Вазирлар Маҳкамасида юртимиз спортидаги мавжуд муаммолар, Токио-2020 Олимпиадасига тайёргарлик масалаларига бағишланган селектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Бу ҳақида Olamsport.com сайти хабар бермоқда. 

Ёдингизда бўлса, 15 май куни Миллий олимпия қўмитасида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилган эди. Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов бошқарган ўша йиғилишда миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов ўз лавозимидан озод этилганди. 

Абдулла Арипов танқидий руҳда ўтган ўша йиғилиш якунида бир ҳафтадан сўнг федерация раҳбарлари билан Вазирлар Маҳкамасида учрашишини айтганди. Бугун ўша белгиланган муддат етиб келди ва айтилган манзилда МОҚда бошланган йиғилишнинг иккинчи қисми бўлиб ўтди. 

Olamsport.com cайтига маълум бўлишича, йиғилишда асосан олимпия оиласига мансуб спорт федерациялари раҳбарлари иштирок этган. Бош вазир миллий олимпия қўмитаси фаолияти, спортчиларимизнинг Токио-2020 Олимпиадаси лицензиялари йўлидаги кураши ва бошқа қатор масалаларни кескин танқид остига олди. 

Жумладан, Абдулла Нигматович Олимпиадага бир йилдан сал кўпроқ вақт қолган бир пайтда бор йўғи иккита лицензия қўлга киритилгани, бундан тўрт йил аввал худди шу вақтда лицензиялар сони 10 тадан ошиқ бўлганини алоҳида урғулади. 

Ўз ўрнида 17 та истиқболли олимпия спорт турлари федерациялари раҳбарлари асосий лицензион турнирлар олдинда эканлиги, Токио-2020 учун камида 100 та лицензия қўлга киритилишини айтишди.    

Бир ҳафта аввал МОҚда ўтган йиғилишда қатор федерация мутасаддилари миллий олимпия қўмитаси томонидан олиб борилган молиялаштириш тизимидан норози бўлишганди.  

Жумладан, Ўзбекистон Rowing & Canoe федерацияси номидан сўзга чиққан Татьяна Маматқулова йиллик тақвимдан ўрин олган мусобақалар, хусусан лицензион турнирларга айнан молия тизими масаласи сабаб юборилмаганидан нолиган эди.

Бугунги йиғилишда Абдулла Арипов федерацияларни марказлашган ҳолда молиялаштириш масаласи миллий олимпия қўмитаси зиммасида қолиши, лекин бу жараён жиддий назорат қилиниши, спортчиларимизнинг йиллик тақвимга киритилган нуфузли мусобақалардаги иштироки таъминланишини айтди. 

Йиғилишда бош вазир Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасининг янги раҳбари Рустам Шоабдураҳмоновга бошқарув тизими, кадрлар масаласини қайта кўриб чиқиш вазифасини топширди. 

Селектор йиғилишида Ўзбекистон футбол ассоциацияси фаолиятига ҳам тўхталинди. Абдулла Арипов ассоциация фаолияти қониқарсиз ҳолатда эканлиги, ислоҳотларга муҳтожлигини алоҳида таъкидлади. Бу гаплардан кўриниб турибдики, тез орада Ўзбекистон футбол ассоциациясида ҳам кескин ўзгаришлар рўй беради.

Рейтинг: +128   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика