RU

Последние новости

00:26АПЛ. "Арсенал" 5 та гол урилган ўйинда меҳмонда "Борнмут"ни мағлуб этди, Райсдан дубль!  7 00:09"Эспаньол" — "Барселона". Таркиблар маълум  1 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Лечче"ни мағлуб этолмади  4 23:35Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионлари Анталияда ўзаро ўйнашади  0 23:17БАА чемпионати. "Ал Батаэҳ" ўз майдонида "Дибба"га мағлуб бўлди, ўзбекистонлик икки ўйинчи баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 22:30"Астон Вилла" кетма-кет 11 уй ўйинида ғалабага эришди  4 22:12АПЛ. "Вулверхэмптон" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  3 21:49"Қизилқум" 4 футболчиси билан хайрлашди  0 21:25Фарьоли "Челси"га бормаслигини айтди  2 21:02"L’Equipe" йил рамзий термасини эълон қилди  1 20:46"Пахтакор"нинг Туркиядаги илк йиғинидаги рақиблари маълум қилинди  0 20:23"Астон Вилла" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0 20:04"Навбаҳор"ни 9 футболчи тарк этди  8 19:43Шотландия чемпионатида энг катта учрашув ўтказилди  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, 2-ўринга чиқиб олди  2

“Бош вазир кубоги-2020”. Финалдан ГАЛЕРЕЯ Новости

“Бош вазир кубоги-2020”. Финалдан ГАЛЕРЕЯ

4 октябрь куни бошланган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда йирик корхона ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасидаги “Бош вазир кубоги” футбол мусобақаси ҳам ўз поёнига етди.

Финал ўйини мамлакатимизнинг бош аренаси – “Миллий” стадионда ташкил этилди. Ҳал қилувчи баҳсда амалдаги чемпион – Олий суд ҳамда бу йилги мусобақа кашфиётига айланган Ташқи ишлар вазирлиги жамоалари тўқнаш келишди. Учрашувни эса Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг малакали ҳакамлари бошқариб боришди.

Ўйин финал номига хос, кескин курашларга бой ҳамда муросасиз кечди. Жамоалар майдоннинг ҳар қаричи учун жиддий курашди, бироқ рақиб дарвозасига йўл топиш на у, на бу жамоага насиб этди.

Натижада ғолибни аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. “Омад лотореяси”да омад Олий суд жамоасига насиб этди. Аслида Ташқи ишлар вазирлиги жамоаси сўнгги, бешинчи зарбани аниқ бажарганда ҳаммаси тамом эди. Лекин ҳал қилувчи зарбада мусобақа дебютантлари адашди ва охир-оқибат кубокни Олий суд жамоаси қўлга киритди.

Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов сўзга чиқди ва ғолиблар, шу билан бирга мусобақа иштирокчиларини самимий қутлади.

- Бу йилги мусобақада Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Ташқи ишлар вазирлиги, “Фарғонаазот” каби кўплаб жамоалар дебютант сифатида қатнашди. Айтиш жоиз, бу йилги мусобақа ўтган йилгиданда қизғин, шиддатли ва муросасиз кечди. Ҳозиргина якунланган финал учрашувида Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги жамоалари мухлисларга қизиқарли ўйин намойиш этиб беришди. Унда омад Олий суд жамоасига кулиб боқди ва уларни ғалаба билан чин юракдан табриклайман. Спортда шундай ибора бор: “муҳими ғалаба эмас, муҳими иштирок!”. Бу йилги мусобақада иштирок этган ҳар бир жамоа аъзоси футбол билан шуғулланди, соғлом турмуш тарзига ошно бўлди. Ахир шунинг ўзи сизлар учун энг катта ғалаба эмасми? Шу муносабат билан сизларни ҳам самимий табриклайман, - деди Азиз Абдуқаҳҳорович ўз маърузасида.

Шундан сўнг навбат энг ҳаяжонли лаҳзалар, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимига етиб келди. Дастлаб турли номинациялар бўйича ғолиблар тақдирланди:

Номинациялар бўйича ғолиблар:


“Энг яхши дарвозабон” – Маҳмуджон Машарипов (“Миллий банк”);

“Энг яхши ҳимоячи” – Шуҳратбек Маннабов (Дин ишлари бўйича қўмита);

“Энг яхши тўпурар” – Отабек Ҳазратов, 10та гол (Сув хўжалиги вазирлиги);

“Энг яхши жамоа сардори” – Ашраф Гаффаров (Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси);

“Энг яхши ўйин кўрсатган футболчи” – Ренат Жумаев (“Ўзбекнефтегаз” АЖ);

“Энг яхши мураббий” – Худоёр Мейлиев (Адлия Вазирлиги).

Сўнгра шоҳсупага мусобақа совриндорлари таклиф этилди. Уларга медаль, диплом ва эсталик совғаларини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг ўринбосари А.Абудуҳакимов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Р.Эрматов, вазир ўринбосари А.Каримов, Миллий олимпия қўмитаси президенти Р.Шоабдурахмоновлар тантанали равишда топширди.

Шунингдек, мусобақанинг финал учрашувига ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузлари, қолаверса “Дизайн” гуруҳи аъзолари ҳамда дилбар раққосаларнинг гўзал чиқишлари ўзгача файз бағишлади.


Фотогалереяни тўлиқ ҳолда сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилиш мумкин. ФОТОГАЛЕРЕЯ

фото: Жаҳонгир Файзуллаев


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика