"Боруссия" Манжукични МЮдан илиб кетмоқчи
19 ноя 2019 23:05
Новости
Kicker нашри хабарига кўра, "Ювентус" ҳужумчиси Марио Манжукичнинг қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши тобора ойдинлашиб бормоқда. 33 ёшли форвард Дортмунднинг "Боруссия" клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолди. Олдинроқ, "Кекса синьора" ҳужумчиси фаолиятини "Манчестер Юнайтед" клуби сафида давом эттириши тахмин қилинаётганди. Манжукичнинг трансфер баҳоси 5 миллион еврони ташкил қилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Марио 2010-14 йилларда Германияда фаолият юритиб, "Вольфсбург" ва "Бавария" клублари шарафини ҳимоя қилганди.

Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии