RU

Последние новости

08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  2 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  2 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  48 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  7 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2

"Боруссия" латераллари – ⚡️⚡️. Хакими ва Геррейру "Дортмунд"нинг 6 голидан 4тасига муаллифлик қилишди Новости

"Боруссия" латераллари – ⚡️⚡️. Хакими ва Геррейру "Дортмунд"нинг 6 голидан 4тасига муаллифлик қилишди

Уларни "Вольфсбург" ҳам тўхтата олмади.

Дортмунднинг "Боруссия"си коронавирус туфайли юзага келган танаффусдан ажойиб спорт формасида қайтди: дербида "Шальке" устидан йирик ҳисобдаги ғалаба (4:0), энди эса "Вольфсбург" таслим этилди – ишончли, ортиқча саволларсиз - 2:0.

Яна бир ажабланарли факт: қайта бошланган Бундеслигада клубнинг тўпурари қанот ҳимоячиси Рафаэл Геррейру (ҳа-ҳа, бу Эрлинг Холанд эмас). Португалиялик Рур дербисида дубль қайд этган бўлса, кеча "Вольфсбург" билан ўйинда ғалаба тўпини киритди.

Иккинчи қахрамон нариги қанотда ҳаракат қилади – Ашраф Хакими. У ҳам латераль ва у ҳам гол урди, бундан ташқари Геррейрунинг голида ҳам иштирок этди.


"Шальке"га қарши ўйинда Ашраф бевосита самарали ҳаракатларни амалга оширмаган бўлсада, энг фаоллардан бири бўлди. У ўнг қанотда рақибларини "тилини осилтириб қўйди". "Вольфсбург"га қарши ўйинда эса одатийга айланиб улгурган усулда, қарши ҳужумга қочиб кетди ва Кун Кастельсни ранжитди.

• Ашрафга голли узатмани Жейдон Санчо амалга оширди – англиялик футболчи учун бу мавсумдаги 16-ассист (ва яна 14та гол урган). Айтганча, бу "Боруссия" учун бир мавсум давомида самарали узатмалар рекорди ҳисобланади. Чемпионат якунланишига ҳали 7 тур бор!

• Санчо рекорди ҳақида яна бир қизиқ факт: 16тадан 8тасида у аввал тўп билан 5 ва ундан кўпроқ метр олдинга ҳаракатланиб, кейин шерикларини тўп билан таъминлаган. Бу ҳам Бундеслигадаги энг яхши кўрсаткич.

• Энди учинчи факт. Жейдон Санчо бу мавсум 3та голли узатмани айнан Ашраф Хакимига етказиб берган. Латераль бунга жавобан Санчога ҳам 3 бор "ассистент"лик қилган. 

"Боруссия" латералларининг бу қадар самарали ўйини сири – 3-4-2-1 (ёки 3-4-3) тактик схемада. Люсьен Фавр бундай тактикага 11-турда "Бавария"дан учралган (0:4) мағлубиятдан кейин ўтганди. Бундай схемада Хакимини ортида доим Лукаш Пишчек бўлади (номинал ўнг қанот ҳимоячиси, марказий ҳимоячилар учлиги ўйновчи – бу жиҳат Ашрафга эркинлик яратиб, ҳимоядаги камчиликларини ёпиб кетиш имконини бермоқда.

Қўшимчасига бу қанотда сон жиҳатдан ҳам устунлик беради. Бу зоналарга олдинда ўйновчи Торган Азар, Юлиан Брандт ва Жейдон Санчо. Ҳимоячилар ҳам плеймейкерларни, ҳам латералларни қўриқлашига тўғри келади.


Энди янги схема латералларнинг самарадорлигига қандай таъсир ўтказганини рақамларда кўрамиз:

Рафа Геррейру

Эски тактик схемада: 2та гол, 0 ассист

Янги тактик схемада: 6та гол ва 3 ассист


Ашраф Хакими

Эски тактик схемада: 2та гол, 3 ассист

Янги тактик схемада: 2та гол ва 8 ассист


Кўрамиз, йигитлар бундай ажойиб спорт формасини сешанбагача сақлаб қола олармикин? Ўша куни "Боруссия"ни Дортмундда "Бавария"га қарши дахшатли тўқнашув кутиб турибди. Жамоалар ўртасидаги фарқ ҳозирча 4 очко – агар Хакими ва Геррейру гол уришда ва самарали узатмалар амалга оширишда давом этишса, бизни чемпионлик учун курашнинг янги раунди кутиб турибди.

Шу ўринда "Дортмунд" учун ҳимояда янги бош оғриқ ҳам пайдо бўлди: Матс Хуммельсни кичик жароҳат сабаб танаффусда алмаштиришга тўғри келди. Клубдагилар футболчи "Бавария"гача сафга қайтишидан умидвор. Чунки у йўқлигида "Вольфсбург" ҳам бир нечта хавфли вазиятлар ярата олди, "Бавария" эса "Вольфсбург" эмаслиги барчага маълум.


Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика