"Боруссия" футболчисини 52 млн еврога сотмади
30 авг 2025 12:38
Новости
"Боруссия" футболчисини 52 млн еврога сотмади
Дортмунднинг "Боруссия" клуби жамоа ярим ҳимоячиси Максимилиан Байерни "Брентфорд"нинг катта таклифига қарамай, сотмасликка қарор қилди.
Инглиз клуби 22 ёшли германиялик футболчи учун тахминан 52 миллион евро тўлашга тайёр эди.
"Асаларилар" раҳбарияти бу келишувдан бош тортди. Эътиборлиси, Transfermarkt портали Байернинг бозор нархини 25 млн еврога баҳоламоқда.
Максимилиан ўтган мавсум 46 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзида якунланади.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Комментарии