“Боруссия” директори Батшуайининг трансфери ҳақида гапирди
12 фев 2018 23:48
Новости
![](https://championat.asia/upload/storage/306270_original.jpg)
![](/upload/storage/306270_220.jpg)
“Боруссия” директори Батшуайининг трансфери ҳақида гапирди
Дортмунднинг “Боруссия” клуби бош директори Ханс-Йоахим Ватцкенинг айтишича, немис клуби “Челси” билан Батшуайининг трансферини тўлиқ сотиб олиш борасида музокара олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, “Боруссия” январь ойи охирида 24 ёшли белгиялик форвардни Лондон клубидан мавсум якунига қадар ижарага олганди.
“Биз бор кучимиз билан Мишани трансферини тўлиқ қўлга киритишга ҳаракат қилдик. Аммо “Челси” бунга рози бўлмади. Қачонки Роман Абрамович “йўқ” деб жавоб берса, демак бу иш амалга ошмайди”, деди Ватце белгиялик журналист Кристоф Терро билан суҳбатда.
Похожие новости
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Комментарии