"Боруссия Д" Мукоко билан шартномасини 2027 йилгача узайтиради
20 янв 2023 11:31
Новости
"Боруссия Д" Мукоко билан шартномасини 2027 йилгача узайтиради
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Юссуфа Мукоко немис клуби билан битимини узайтиришга рози бўлди.
Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, у 2027 йилгача мўлжалланган янги шартнома тузади.
18 ёшли ҳужумчи жорий мавсум "Боруссия" Дортмунд сафида барча турнирлар доирасида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Унинг клуб билан амалдаги келишуви 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Юссуфа Мукокога "Барселона", "Ливерпуль", "Челси", "Манчестер Юнайтед" ва Англия Премьер-лигасининг бошқа вакиллари қизиқиш билдирган.
Аввалроқ Мукоко ёшини сохталаштиришда гумон қилинаётгани хабар қилинган эди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии