“Боруссия“ бош мураббийи ишдан бўшатилиши мумкин
25 ноя 2019 15:05
Новости
“Боруссия“ бош мураббийи ишдан бўшатилиши мумкин
“Боруссия“ бош мураббийи Люсьен Фавр жамоани тарк этиши мумкин.
Хабарларга кўра, немис клуби раҳбарияти сўнгги ўйинлардаги натижалардан, хусусан, ҳозирда Бундеслигада охирги ўринда бораётган “Падерборн“га қарши (3:3) дурангдан норози.
Маълум қилинишича, агар “Боруссия Дортмунд“ жамоаси “Барселона“га қарши учрашувдан кейин Чемпионлар лигаси плей-оффига йўлланма ютиб олишни кафолатлай олмаса, Фавр бош мураббийлик лавозимидан четлатилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Фавр немис жамоасини 2018 йил июль ойидан бери бошқариб келмоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2021 йил ёзигача мўлжалланган. Айни пайтда “Боруссия“ 20 очко билан Германия чемпионатида 6-ўринни эгаллаб турибди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"
Комментарии