"Боруссия" 35 млн. евро эвазига Лукакуни харид қилмоқчи
18 апр 2016 16:41
Новости
"Боруссия" 35 млн. евро эвазига Лукакуни харид қилмоқчи
"Эвертон" ҳужумчиси Ромелу Лукаку фаолиятини Дортмунднинг "Боруссия"сида давом эттириши мумкин.
22 ёшли футболчига немис клуби аввал ҳам қизиқиш билдирган эди, аммо ҳозирда "Боруссия" бельгияликни харид қилишга жиддий киришган. Клубдагилар "Эвертон" билан 35 млн. евро эвазига келишмоқчи. Лукакунинг трансфери ва Марио Гётценинг қайтиши жамоа етакчиларини клуб билан шартнома узайтиришга кўндириши мумкин. Шундай қилиб, "арилар" раҳбарлари нафақат таркибни кучайтириш, балки етакчиларни ҳам сақлаб қолиши мумкин.
Комментарии