RU

Последние новости

03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  10 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  109 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

"Бўридан қўрққан ўрмонга бормайди"."Хоразм" бош мураббийининг қуръадан кейинги фикрлари Новости

"Бўридан қўрққан ўрмонга бормайди"."Хоразм" бош мураббийининг қуръадан кейинги фикрлари

"Хоразм" жамоаси Про лиганинг дастлабки турида Фарғонанинг "Истиқлол" клубини ўз майдонида қабул қилади.

Қуръа ташлаш маросимидан сўнг жамоа бош мураббийи Александр Ежов фикрларини билдириб ўтди.

"Қуръа ташлаш маросими одатдагидан фарқ қилди. Мавсумга тайёргарлик давом этмоқда. Русларда шундай мақол бор: "Бўридан қўрққан ўрмонга бормайди". Имконият даражасида яхши ўринлар учун курашишга ҳаракат қиламиз. Ҳеч ким пастки ўринларни эгаллашни истамайди.

Мавсум давомида футболчиларим ўзининг ижобий томонларини кўрсатишига ишонаман. Учрашувларни жонли эфирда трансляция қилиниши эса уларга қўшимча мотивация беради. Кўрдингиз, Про лиганинг ўтган мавсуми жуда ҳам шиддатли кечди. Айниқса, сўнгги  "Нефтчи"-"Турон" учрашуви ҳақиқий финалга мос тарзда ўтди. Интрига юқори бўлди. Суперлига йўлланмаси ва Про лигада қолиш учун кураш қизғин кечди. Бу йил ҳам ўтган йилгидан кам бўлмаган ҳолда ўйинлар қизиқарли ўтади",- дейди Ежов.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика