RU

Последние новости

01:11Расман: Роберто Фирмино - "Ал Садд" футболчиси!  1 00:51"Милан" футболчиси "Бешиктош"га ўтиши мумкин  0 00:35"Ювентус" футболчисини "Вердер"га сотди  0 00:20Отабек Шукуров Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўйинига ташриф буюрди  0 23:5617 йиллик фаолиятдан кейин Сауль "Атлетико"дан кетди  1 23:39Расман: Уго Экитике "Ливерпуль"га ўтди  2 23:14Рэшфорд: "Барселона"ни уйимдек, бу ердагиларни оиламдагидек кўряпман"  2 22:59"Атлетико" "Ал Насср"га ўтиши керак бўлган футболчини 34 миллионга сотиб олади  0 22:34Месси ва Альба бир ўйинга четлатилиши мумкин  0 22:17Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАни кичик ҳисобда мағлуб қилди  6 21:58Ниҳоят, расман: Рэшфорд - "Барселона" футболчиси!  10 21:47Массимилиано Аллегри: "Милан" Европанинг энг яхши жамоасига қарши тенгма-тенг ўйнади"  2 21:11Аббосбек Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  14 20:52Рэшфорд "Барселона"да қайси рақамда ўйнаши аниқ  1 20:29"Насаф" назорат ўйинида "Қўқон-1912"дан устун келди  0

Бора Милутинович: "Абрамовнинг кўрсатмалари тўғри бажарилса уни енгиш жуда қийин бўлади" Новости

Бора Милутинович: "Абрамовнинг кўрсатмалари тўғри бажарилса уни енгиш жуда қийин бўлади"

Доҳа, 17 март -Вадим Абрамов билан матбуот анжуманидан сўнг кўришиб, унга далда бўлган Ироқ терма жамоаси бош мураббийи Бора Милутинович, матбуот хизматимизга қисқача интервью беришга рози бўлди.
- "Ўйинни ўз кўзим билан томоша қилмаганимда, бу жамоани Абрамов эмас, қандайдир ёш йигит бошқаряпти деган фикрга борардим. "Локомотив" минтақангизда ҳам жисмонан, ҳам тактик жиҳатдан кучли жамоалардан саналади. Абрамовнинг кўрсатмалари тўғри бажарилса уни енгиш жуда қийин. Таркиб ва ўйинчиларни танлаш бўйича бирор нарса дея олмайман. Аммо, биринчи дақиқалардан "Локо", рақиби "Ал-Садд"га қараганда анча устун кўринди.

Тезкор иккита гол эса, жамоадаги ўйинчилар орасида қандайдир тушунмовчилик мавжуд бўлгани учун юзага келгандек. Ҳудди ўйинчилар уришиб қолгандек, балки низо ҳам бордек, назаримда. Лекин, аниқ бир фикр билдира олмайман, жамоа ичида эмасман. Абрамовга ачиндим, шунча меҳнат ва ҳаракатлар битта ўйин туфайли чиппакка чиқса. Бироқ, бундай вазият ҳар ким билан ҳам бўлади, хатто Бразилиядек футбол юлдузларига бой жамоа билан ҳам.

Нима ҳам дердим, "Локомотив" бу мағлубиятдан тўғри хулоса чиқариб, бундан кейинги учрашувларда ёрқин ўйин намойиш қилишига тилакдошман", - дея фикрини якунлади, 74 ёшлик, сербиялик мутахассис.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика