RU

Последние новости

08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  0 08:04"Байер"дан хайдаланган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  1 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  6 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  5 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  3 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  18 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  2 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  13 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  14 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  43 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  14 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27

Болалар футболини ривожлантириш учун Европадан мутахассислар жалб қилинади Новости

Болалар футболини ривожлантириш учун Европадан мутахассислар жалб қилинади

Теги :  ЎФФ
Мамлакатимизда болалар футболини ривожлантириш, ҳудудларда болалар ва ўсмирлар орасида футболни янада оммалаштириш борасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Бу борада биринчи галда болалар мураббийларининг малакасини, билим савиясини ошириш масаласига алоҳида аҳамият қаратиляпти. Футбол мактабларида Европанинг футболи ривожланган мамлакатлари ўқув-методикаси асосида иш олиб бориш, болалар билан машғулотларни янги услубда, Европа андозаларига мос равишда ўтказиш ва шу йўл орқали юқори савияли футболчиларни тайёрлашга катта аҳамият қаратилмоқда.

Мана шу мақсадда, вилоятлар тўртта ҳудудга бўлинган ҳолда, ҳар бир ҳудуд учун бир нафардан хорижлик мутахассис жалб қилинади.

1-ҳудуд: Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро. Марказ – Нукус шаҳри.

2-ҳудуд: Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё. Марказ – Қарши шаҳри.

3-ҳудуд: Андижон, Фарғона, Наманган. Марказ – Фарғона шаҳри.

4-ҳудуд: Сирдарё, Жиззах, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри. Марказ – Тошкент шаҳри.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси айни пайтда сербиялик бир қатор мутахассислар билан музокаралар олиб боряпти. Тез орада музокаралар якунига етиб, тегишли шартномалар имзоланади.

Хориждан ташриф буюрадиган мутахассис, дастлаб, 3-ҳудуд ҳисобланган водийда иш бошлайди. Бошқа ҳудудлар учун Европанинг бошқа давлатларидан ҳам мутахассисларни жалб қилиш режалаштирилган.  

Юртимизга ташриф буюрадиган мутахассислар ҳудудларда болалар футболи мураббийлари ва селекционерлар билан иш олиб боришади. Уларга ёш футболчиларни футбол мактабларига саралаб олиш, ўқув-машғулотларини ўтказиш, истеъдодли футболчиларнинг маҳоратини сайқаллаб бориш бўйича керакли маслаҳалар бериб боришади.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика