RU

Последние новости

09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  1 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  5 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  12 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  20 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  26 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  4 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  90 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0

Болалар футболи. “Пахтакор” тарбияланувчиларида бир ғалаба ва икки мағлубият Новости

Болалар футболи. “Пахтакор” тарбияланувчиларида бир ғалаба ва икки мағлубият

Футбол бўйича болалар-ўсмирлар ўртасида Тошкент шаҳар чемпионатининг иккинчи даврасидан ўрин олган 17-тур баҳслари бўлиб ўтди. “Пахтакор” футбол мактабининг учта ёшдаги гуруҳи бугун “Бунёдкор” тарбияланувчиларига қарши майдонга тушди.
Дмитрий Ан бошқараётган “Пахтакор-2003” 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, “Пахтакор-2001” 2:0 ҳисобида зафар қучди. Бу гуруҳни айни пайтда Станислав Кудряшов бошқармоқда. Яна бир ўйин “Пахтакор-2000” ва “Бунёдкор-2000” ўртасида ўтказилди ва бунда Темур Олимхўжаев шогирдлари 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишди.

“Пахтакор-2002” Баҳодир Иброҳимов хотирасига бағишланган турнирда иштирок этаётгани боис мазкур гуруҳ ўйинлари бироз кечроқ муддатга қолдирилган. Рустам Қурбонбоев бошқараётган “Пахтакор-1999”нинг ўйинлари ҳам бошқа кунга қолдирилди, чунки улар кеча Қозоғистондаги турнирдан қайтиб келишди.

Шунингдек, Анвар Ҳафизов бошқарувидаги “Пахтакор-1998” иштирокидаги баҳслар ўсмирлар терма жамоамизнинг Осиё чемпионатига бориб келганидан кейин бўлиб ўтади. Чунки Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоасига “Пахтакор-98”дан 8 нафар футболчи жалб этилган. “Пахтакор” тарбияланувчилари навбатдаги тур беллашувларини 26 август куни ўтказишади. Шу куни “Спартак”ка қарши ўйинлар бўлиб ўтади.

Болалар-ўсмирлар ўртасида Тошкент шаҳар чемпионати.

17-тур, 24 август
“Бунёдкор-2003” - “Пахтакор-2003” - 1:0
“Бунёдкор-2001” - “Пахтакор-2001” - 0:2
“Бунёдкор-2000” - “Пахтакор-2000” - 2:0
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика