RU

Последние новости

17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  0 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  2 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  2 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  0 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  0 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  2 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  2 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  2 13:34Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди  4 13:10"Шаржа" – "Насаф" учрашуви ўмонлик ҳакамларга топширилди  0 12:43"Навбаҳор" африкалик ҳужумчини жалб этмоқда  2 12:20Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди  0 11:51Интервью. Санжар Шоаҳмедов: "Металлург"нинг юқори мақсадлари бу клубга келишимда ҳал қилувчи омил бўлди"  0

Болалар футболи: “Бунёдкор-А”дан “мастер-класс” Новости

Болалар футболи: “Бунёдкор-А”дан “мастер-класс”

26 октябрь куни футбол бўйича болалар ва ўсмирлар ўртасидаги Тошкент шаҳар биринчилигининг 27-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
“Бунёдкор-А” ўз майдонида ДЮСШ-24 жамоасини қабул қилган бўлса, “Бунёдкор-Б” сафарда ФМ БУСМ-16 меҳмони бўлди. Эътиборлиси, 27-турда академиямизнинг бу икки жамоасида икки хил натижа қайд этилди.

“Бунёдкор-А” бу турда мавсумдаги ўзига хос рекордини қайд этди. Вакилларимизнинг турли ёш тоифасидаги жамоалари ўйинларида умумий ҳисобда дарвозалар 71(!) маротаба нишонга олинди. Эътиборлиси, бу голларнинг барчаси ДЮСШ-24 дарвозасидан жой олди. Бу каби сермаҳсуллик чемпионат жамоалари ичида илк бор вакилларимиз томонидан қайд этилди. Чемпионат якунланишига уч тур қолганда ёш “қалдирғочлар” “Пахтакор” билан биргаликда мавсум чемпионлиги учун курашмоқда.

2003 йил: “Бунёдкор-А” – ДЮСШ-24 7:0
2002 йил: “Бунёдкор-А” – ДЮСШ-24 16:0
2001 йил: “Бунёдкор-А” – ДЮСШ-24 12:0
2000 йил: “Бунёдкор-А” – ДЮСШ-24 10:0
1999 йил: “Бунёдкор-А” – ДЮСШ-24 15:0
1998-97 йил: “Бунёдкор-А” – ДЮСШ-24 11:0

“Бунёдкор-А”дан фарқли равишда яна бир вакилимиз “Бунёдкор-Б” бу турда ўз ўйинини тўлиқ намойиш этолмади. Вакилимиз ФМ БУСМ-16 майдонига сафар қилиб, иккита ўйинда ғалаба қозониб, тўртта ўйинда мағлубиятга учради.

2003 йил: ФМ БУСМ-16 – “Бунёдкор-Б” 1:0
2002 йил: ФМ БУСМ-16 – “Бунёдкор-Б” 2:0
2001 йил: ФМ БУСМ-16 – “Бунёдкор-Б” 2:0
2000 йил: ФМ БУСМ-16 – “Бунёдкор-Б” 0:1
1999 йил: ФМ БУСМ-16 – “ Бунёдкор-Б” 1:0
1998-97 йил: ФМ БУСМ-16 – “Бунёдкор-Б” 0:1

2 ноябрь куни 28-тур ўйинлари ўтказилади ва унда “Бунёдкор-А” ўз уйида ТАПОиЧ вакилларини қабул қилса, “Бунёдкор-Б” сафарда ГФСШИ-1 меҳмони бўлади.

Санжар ИСМАТОВ
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика