RU

Последние новости

15:00Ўзбекистон U-23 - Шри-Ланка U-23  4 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  0 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  1 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  1 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  3 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  7 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  12 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  12 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  5 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  9 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  8 08:04"Байер"дан хайдалган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  9 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  14

Болалар футболи: “Андижон” “Наврўз Кубоги” ғолиби Новости

Болалар футболи: “Андижон” “Наврўз Кубоги” ғолиби

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг сунъий қопламали майдонида ЎФА тақвим режасида белгиланган “Наврўз Кубоги”нинг 2004 йилда туғилган ўсмирлари ўртасидаги мусобақаси якунига етди.

15 та жамоа тўрт гуруҳда кураш олиб боргани, чорак ва ярим финал баҳсларидан кейин 3-ўрин учун “Навоий” ва “Андижон”, 1-ўрин учун эса “Ифтихор” ва “Янгиер” ёш футболчилари майдонга тушишларини ёзгандик. Бироқ мусобақа тақвимида ўзгариш юз берди. Ярим финалда ғалаба қозонган “Ифтихор” жамоаси таркибида рўйхатдан ўтмаган футболчи майдонга тушгани ва бу билан жамоа Регламент тартиб-интизом кодексининг 5.11 моддасини бузганлиги учун турнир ташкилотчилари ушбу жамоанинг ярим финалдаги ўйин натижасини бекор қилди. Унга кўра, ярим финалда мағлуб бўлган “Андижон” жамоасига техник ғалаба ва финал йўлланмаси берилди, “Ифтихор” эса чорак финал натижаси билан кифояланадиган бўлди.

Шу тариқа мусобақанинг ҳал қилувчи финалида Андижон ва Янгиер ихтисослашган футбол мактабларининг ёш футболчилари ўзаро куч синашадиган бўлди. Қизиқарли кечган ўйинда андижонликлар йирик ҳисобда зафар қучишди ва “Наврўз Кубоги” ғолиби бўлишди.

Кичик олтин, кумуш ва бронза медаллари билан тақдирланган “Андижон”, “Янгиер” ва “Навоий” жамоаларига дипломлар ва Кубоклар топширилди.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика